АҚШ Эрондаги эпидемиядан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўйлаб топди

Сўнгги сутканинг ўзида Эронда 130 киши коронавирусдан вафот этди - бу эпидемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Жабрланганларнинг умумий сони мингдан ошди, юқтирганлар - 17 мингга яқин. Беш минг нафари тузалди. Аммо вазият мураккаблигича қолмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik, Галия Ибрагимова. АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескин тўқнашув ҳатто коронавирус пандемияси даврида ҳам давом этмоқда. Ушбу юқумли касаллик туфайли вафот этганлар сони бўйича Эрон Ислом Республикаси Хитойдан кейин иккинчи ўринга чиқди. Мамлакатда ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари, ниқоблар ва қўлқоплар етишмаяпти. Ҳукумат Ғарб санкциялари туфайли чет элдан дори воситаларини сотиб ололмаяпти. Америкаликлар эса тобора кўпроқ чекловларни жорий қилмоқда. РИА Новости COVID-19 авж олган бир шароитда Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги асаблар ўйини нима билан тугашини ўрганди.

Пандемия Ғарб мамлакатларининг энг заиф жойини фош қилди

Санкциялар Эрондаги карантинни узайтирмоқда

Сўнгги сутканинг ўзида Эронда 130 киши коронавирусдан вафот этди - бу эпидемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Жабрланганларнинг умумий сони мингдан ошди, юқтирганлар - 17 мингга яқин. Беш мингги тузалиб кетди. Аммо вазият мураккаб ва олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган.

Ҳатто узоқ вақт давомида ватандошларини ҳаммаси назорат остида эканлигига ишонтиришга уринган Эрон соғлиқни сақлаш вазири Ираж Харирчи ҳам COVID-19 билан касал бўлиб қолди. Эрон Бош вазирининг аёллар ва оила масалалари бўйича ўринбосари Масуме Эбтекар вирусга чалинди. Юқтирганлар билан мулоқотда бўлган кўплаб парламент аъзолари ҳозирда карантинда.

Шу билан бирга, президент Ҳасан Руҳоний мамлакат касалликнинг энг юқори чўққисидан ўтганини айтди. Аммо бунга ҳеч қандай далил келтирмади. "Биз вирус тарқалишининг ўткир босқичини енгиб ўтдик, аммо мен фуқароларни барча тиббий тавсияларга риоя қилишга ва зарурат бўлмаганида уйдан чиқмасликка чақираман", - деди у коронавирус билан курашиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида.

Эронда коронавирус юқтирган юқори лавозимли амалдор вафот этди

Давлат раҳбари шаҳарларнинг кириш ва чиқиш жойларида назорат пунктлари очилганини маълум қилди, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва шифокорлар маъмурий чегарадан ўтган фуқароларнинг соғлигини текширишда давом этмоқдалар.

Эпидемиологик вазиятни яхшилаш учун ҳукумат 85 минг сиёсий маҳбусни озод қилган. Суд тизими вакили Голам Хосейн Исмоилий, қамоқхоналарда профилактика чоралари кўрилишини айтди.

Теҳрон, амнистия - бу БМТ чақириғига жавоб эканлигини таъкидлади. Энди улар ёрдамга умид қилишмоқда. Ташкилот бош котиби Антонио Гутерришга йўллаган хатларида, шунингдек, турли мамлакатлар раҳбарларига қилган мурожаатларида Эрон ҳукумати эпидемияни олдини олишга ва чет элдан тиббий ашёлар ва жиҳозларни ўз вақтида сотиб олишга имкон бермайдиган иқтисодий санкцияларни олиб ташлашни сўради.

"Эроннинг коронавирус инфекциясини ташхислаш ва даволаш борасидаги саъй-ҳаракатларига Вашингтоннинг иқтисодий қўпорувчилиги тўсқинлик қилмоқда. Биз беморлар учун муҳим инсонпарварлик ёрдами етказиб беришда чекланганмиз. Санкциялар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи асосларини бузади", - деб баёнот берди Теҳрон.

Москва Вашингтонни зудлик билан Эрондан санкцияларни олиб ташлашга чақирмоқда

Эрон расмийлари Ислом Республикаси тарихида биринчи марта қилган яна бир мисли кўрилмаган қадам бу ХВФдан беш миллиард доллар қарз сўраши бўлди. Аммо қарз тўғрисидаги қарорни ушбу молиявий ташкилотнинг энг катта ва обрўли аъзоси бўлган АҚШсиз ҳал қилиш мумкин эмас, шунинг учун Теҳрон бунга кўп ҳам умид қилмайди.

Эронни қўллаб-қувватлаётган Хитой ва Россия мамлакатга қарши давом этаётган босимни "ахлоқсиз" деб атамоқда.

Имтиёзга "йўқ"

Эрон ҳукумати томонидан коронавирусга қарши кураш билан параллел равишда санкцияларни бекор қилиш учун олиб борилаётган дипломатик уруш ҳозирча буларнинг фойдасига ҳал бўлмаяпти. Америка Қўшма Штатлари чақириқларга ҳамон қулоқ солмаяпти. Бундан ташқари, пандемияда шароитида Вашингтон, аксинча, Ислом Республикасига босимни кучайтирмоқда. Сабаби ўша-ўша: гўёки Теҳрон ҳалигача ядро дастурини ноқонуний ривожлантирмоқда.

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

"АҚШ Савдо вазирлиги 2004 йилда ядровий дастурни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган беш эронлик олимларга қарши санкциялар киритмоқда. Ва бугунги кунда улар ҳукумат учун ишламоқда", - деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Бироқ, у эпидемия ривожини кузатаётганига ишора қилди. "Эрон режими касалларнинг эҳтиёжларига эътибор беришнинг ўрнига фуқароларга нотўғри маълумот бериш кампаниясини олиб бормоқда. Ислом республикаси диний раҳбарлари Хитойнинг Ухань провинциясига вирусни америкаликлар олиб кирган деб ёлғон хабар тарқатишда давом этмоқда. Ахир биз эронликларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдамиз", - деди давлат котиби.

Ҳақиқатан, ҳаракат қилишмоқда. Феврал ойи охирида, мамлакатда кунига беш юз киши коронавирусга чалинаётган пайтда, Вашингтон инсонпарварлик ёрдамига қўйилган тақиқни олиб ташлашга рози бўлди.

Америкача кузатиш режими

Эрон бўйича мутахассис Юлия Свешникова "РИА Новости"га берган интервьюсида, ҳозирги пайтда бутун диққат-эътибор коронавирусга қарши курашга қаратилганлигини таъкидлади. Беш нафар олимга нисбатан киритилган Америка санкцияларини ҳеч ким пайқамади ҳам.

Россия коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

"Эпидемия ҳолатида Вашингтон санкцияларини Теҳрон геноцид ва хуқуқга зид, деб тан олади. Вазият жуда мураккаб. Эронга Хитой, Қатар ва Қувайт ёрдам бермоқда. Шунингдек ёрдам ЖССТ томонидан ҳам кўрсатилмоқда. Аммо буларнинг барчаси етарли эмас", - деди Свешникова.

Мураккаб иқтисодий ҳолат вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Қимматлигига қарамай, дўконларда озиқ-овқатлар бор. "Аммо агар сайловлар олдидан ҳукумат нархларни ушлаб туришга уринган бўлса, февралдаги парламент кампанияси бу ҳолатни бошқа ҳеч ким назорат қилмаётганлигини кўрсатди. Валюта кескин ошди. Ички зиддият кучаймоқда ва бу кейинчалик ўзини намоён қилиши мумкин. Лекин ҳозир биринчи навбатда - одамларни касалликдан қутқариш муҳим", - дейди мутахассис.

"Янги санкциялар - Ироқдаги Тажи базасига қилинган ҳужумга жавоб. Икки АҚШ аскари ҳалок бўлди. Декабр ойи охирида Ироқда америкалик аскарнинг ўлдирилиши ИИCК раҳбари Кассам Сулаймонийни йўқ қилиш билан тугаган занжирли реакцияга олиб келди, ва бундай кескин реакцияни тахмин қилса бўларди. Оқ уй бу ҳужумларнинг барчаси ортида Эрон турганига шубҳа қилмайди", -дейди ПИР-маркази маслаҳатчиси Андрей Баклицкий.

Коронавирусни бошдан кечирган эркак қандай қилиб касалланмаслик ҳақида сўзлаб берди

МГИМО халқаро тадқиқотлар институти таҳлилчиси Адлан Маргоев РИА Новости агентлиги билан суҳбатда, агар америкаликлар санкцияларни енгиллаштирган тақдирда ҳам ҳамма мамлакатлар дарҳол Эронга ёрдам беришни бошламайди, деган фикрни билдирди. "Чеклов чоралари бугунги кунда ҳам тиббий товарларни етказиб бериш бўйича транзакцияларга таъсир қилмайди. Аммо хорижий банк, хоҳ дори-дармонлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширган тақдирда ҳам, назорат органи бўлган АҚШ молия вазирлиги уни барибир юқори хавф тоифасига киритиши мумкин. Бундан келиб чиқади-ки, кредит ташкилотлари америкаликларга ҳисобот бергандан кўра, Теҳрон билан алоқани узиш осонроқ кечади", - дея тушунтиради Маргоев.

Унинг фикрича, америкаликлар санкцияларни олиб ташламайди ва эпидемия фонида мамлакатда ижтимоий танглик қай тарзда кучаяётгани, сиёсий режим эса - заифлашаётганини кузатишда давом этади. "Коронавирус эпидемияси пасайганда, навбатдаги норозилик юз бериши эҳтимоли бор. Кўриниб турибдики, АҚШ айнан шунга умид қилмоқда", - дея хулоса қилади эксперт.