Россия коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

CC0 / pixabay / Микробиологические исследования
Микробиологические исследования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Текширувлар давомида мутахассислар дори воситасининг энг самарали ва хавфсиз прототипларини, шунингдек бўлажак вакцинанинг таркиби ва киритиш услубларини аниқлашади.

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Россияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилиб уни ҳайвонларда синаш бошланди, деб хабар қилмоқда Роспотребнадзор.

Текширувлар давомида мутахассислар дори воситасининг энг энг самарали ва хавфсиз прототипларини, шунингдек бўлажак вакцинанинг таркиби ва киритиш услубларини аниқлашади. Вакцина 2020 йилнинг 4 чорагида одамлар учун қўлланила бошланиши мумкин, дейилган  хабарда.

“Олимлар янги вакциналарни анъанавий ҳисобланган вирус векторларини рекомбинация қилиш технологияси асосида грипп, қизамиқ ва везикуляр стоматит вируслари ёрдамида ҳамда энг замонавий синтетик вакцина яратиш технологиялари – мРНК-вакцина, пептид вакцина ва субягона вакцина технологиялари асосида яратишди,” – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунла АҚШ ва Хитой ҳам ўз вакциналарини синовдан ўтказмоқда. АҚШда mRNA-1273 номли вакцина 45 нафар кўнгиллиларда синаб кўрилади.

Пробирки в химической лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга танлов эълон қилди

Бир неча кун олдин Хитойда ҳам инсонда коронавирусга қарши иммунитет пайдо қиладиган вакцина яратилгани ва у айни дамда синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Вакцина яратишдан ташқари Хитойлик шифокорлар коронавирусга чалинган айрим кишиларда ушбу вирусга қарши курашувчи антителалар борлигини аниқлашган. Шифокорлар ушбу кишилар қонини бошқа беморларга қўйиш ёрдамида ҳам коронавирусни муваффақиятли даволашга эришишган. Айни  дамда Хитойда коронавирусга қарши кураш самарадорлиги 85-90 % миқдорида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда 200га яқин киши коронаирус билан касалланган. Қозоғистонда – 44, Ўзбекистонда – 23, Арманистонда – 122, Беларусда – 51 ва Қирғизистонда – 3 киши касалланган. Дунёда касалланганлар сони 200 мингдан ошиб кетган. Вафот этганлар сони 9 минг.

Янгиликлар лентаси
0