Нефт Россия газини пастга тортиб кетолмайди. Сабаби қуйидагича

Нефт бозорида юз берган воқеалар ва коронавирус муаммоси газ мавзусини бироз четга суриб қўйди. Аммо, табиийки, нефт нархининг пасайиши газ бозорига ҳам таъсир қилади. Бунинг қизиқ жойи нимада?
Sputnik

Александр Собко

Эслатиб ўтамиз, баъзи бозорларда узоқ муддатли шартномалар бўйича газ нархлари (биринчи навбатда Осиёда суюлтирилган газ учун) нефт нархларига боғлиқ. Сўнгги ойларда, бозорда ортиқчалиги туфайли газ нархи тушиб кетган ва нефт эса ОПЕК+ келишувлари туфайли қимматлигича турган, натижада нарх белгилашнинг иккала тури орасида катта тафовут юзага келди. Газ ва суюлтирилган газнинг биржа нархлари бир миллион БИБ (Британия иссиқлик бирлиги; ҳар минг кубометр учун тахминан 105 долларга тенг) учун уч доллар даражасида (бўлган ва бўлиб келмоқда) ва нефтга бириктирилган шартномаларда СТГ (суюлтирилган табиий газ – таҳр.) нархлари эса уч (!) баробар юқори ва бир миллион БИБ учун тўққиз долларга етди. Кулгили ҳолатгача келди: Хитойнинг суюлтирилган газни импорт қилувчилари коронавирус бўйича форс-мажор ҳақида маълум қилиб узоқ муддатли шартномалар бўйича суюлтирилган газни қабул қилишдан бош тортишди, аммо шу заҳотиёқ ушбу ҳажмдаги суюлтирилган газни спот нархларида сотиб олишга рози бўлишди.

Собиқ иттифоқ мамлакатларида нефт, газ ва бензин нархларининг ўзгариши нимага олиб келади

Энди вазият тубдан ўзгарди. Нефт нархини икки баравар пасайганлиги ҳолатида нарх белгилашнинг икки тури ўртасидаги фарқ сақланиб қолмоқда, бироқ анча паст кўринишда: қўпол баҳолашда, 4,5 (нефтга бириктирилган) доллар  баҳо бир миллион БИБ учун уч (биржа) долларга нисбатан.

Шу билан бирга, нефт нархининг пасайишига қарамай, биржадаги газ котировкалари бир миллион БИБ учун ҳамон уч доллар даражасида қолди. Нега бундай? Биринчидан, ундан ҳам пасайтиришга илож йўқ. Пессимистлар ёзгача нархларнинг янада пасайишини кутмоқдалар, аммо биз Американинг суюлтириш заводларини тўхтатишига яқин турибмиз, чунки нархлар операцион харажатларни аранг қопламоқда. Бундан ташқари, газ соҳасида талаб иситиш мавсумига кўпроқ боғлиқ (бунга эпидемияга қарши чоралар таъсир қилмайди). Албатта, саноатнинг ҳам ҳиссаси бор: феврал ойида Хитойда газга талаб ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан ўн фоизга камайди.

Шуниси қизиқки, "Газпром" нефт нархининг ўзгаришига минимал даражада сезгир. Феврал бошида эълон қилинган сўнгги расмий маълумотларга кўра, компаниянинг Европада газ сотишининг атиги 30 фоизи нефт билан боғлиқ. Ва бундан кўп ўтмай, Болгария учун нархларни қайта кўриб чиқиш ҳақида маълум бўлди (эҳтимол, ушбу қайта кўриб чиқиш нефтга боғлиқлигдан биржа нархларига ўтиш билан бирга келган). Сарҳисоб қилганимизда: энди нефт нархларининг пасайиши "Газпром"нинг тушумларига минимал даражада таъсир қилади дейишимиз мумкин. (Қавслар ичида биз шуни таъкидлаймизки, компанияга ҳар қандай вазиятда осон эмас: биржада газ нархи жуда паст даражада, лекин улар нефт нархлари пасайишидан олдин ҳам шундай бўлган).

Нефт нархи қулаши ва муқобил энергетика инқирози кимга керак?

Аксинча, СТГ бозорида, айниқса эски шартномалар учун, нефтга боғлиқлик ҳали ҳам жуда кенг тарқалган. Шунга кўра, нефт нархининг пасайиши, СТГ сотувчиларининг даромадларини камайтиради. Шу билан бирга, спот нархлари ва узоқ муддатли контракт нархлари ўртасидаги фарқнинг пасайиши, илгари асоссиз равишда юқори бўлган ҳолда, нефтга боғлиқ бўлган СТГ нархларини янгидан кўриб чиқишни талаб қилган экспорт қилувчилар ва импорт қилувчилар ўртасидаги кескинликни пасайтиради.

Энг муҳими: СТГ бозорининг истиқболлари ҳақида нима дейиш мумкин? Яқинда биз барча иштирокчиларга янги лойиҳалар бўйича сармоявий қарорларни қабул қилишни 2025 йилга қадар ортиғидан кўпайиб кетишини олдини олиш учун кейинга қолдиришни маслаҳат бердик. Қатар СТГ-нинг янги заводларини қуришни кечиктирмоқда, аммо Мозамбик ва АҚШдаги лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Энди биз бу йил СТГ-нинг янги лойиҳалари ишга туширилмаслигини юқори эҳтимоллик билан айта оламиз. Албатта, жорий талаб пасайиб кетди ва ҳар кимнинг онгида фақат коронавирус, лекин қурилиш бошланганидан бошлаб ишга тушириш учун "давр" камида тўрт йил бўлган тақдирда, гап шунчаки вирусда эмас. Шунчаки компаниялар энди лойиҳаларининг қопланишини кафолатлаш имкониятига эга эмаслар.

Саудия Арабистонига нефт уруши қимматга тушади - Bloomberg

Илгари, ҳатто газнинг биржа нархлари паст бўлган тақдирда ҳам, СТГ лойиҳалари икки усул билан ўзини қопланишини кафолатлаши мумкин эди.

Биринчидан, агар охирги харидор нефтга боғланган нархларда шартнома тузишга рози бўлса. Иккинчидан, агар заводдан СТГ ишлаб чиқаришнинг бутун ҳажмини (ва нарх хавфлари!) нефт ва газ гигантларидан бири ўз зиммасига олган бўлса ва кейинчалик у СТГ савдогари сифатида ишласа.

Шубҳасиз, энди иккала имконият ҳам ёпилмоқда. Нефтнинг жорий нархларида, нефтга боғланган СТГ шартномалари сармояни қайтаришни таъминламайди ва нефт компаниялари ўзларининг асосий нефт соҳасида қандай омон қолиш ҳақида ўйлайдилар. Қиммат нефт ҳисобига СТГ бозори хатарларини субсидиялаш энди мумкин бўлмайди.

Жаҳон бозорида нефт нархи 5%дан кўпроқ ошди

Шуниси қизиқки, нефт котировкалари қулаши олдидан АҚШдаги энг қизиқарли СТГ лойиҳаларидан бири - Tellurian компаниясининг Driftwood LNG заводи қурилиши қолдирилди. Бу Доналд Трампнинг феврал ойи охирида Ҳиндистонга ташрифидан сўнг содир бўлди, унинг доирасида ҳиндистонлик шериклар СТГ сотиб олиш бўйича илгари эришилган дастлабки келишувларни бирлаштиришлари кутилган эди ва Driftwood LNG лойиҳаси инвестиция тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаган кафолатли сотувга эга бўлади. Бироқ, Ҳиндистон томони СТГни импорт қилиш бўйича якуний қарорни яна бир бор кечиктиришни танлади. Натижада, лойиҳанинг амалга ошишига на бир нечта кичик линиялардан иборатлиги (назарий жиҳатдан босқичма-босқич қурилиш учун имконият яратиши мумкин), шунингдек, на суюлтириш қурилмаларининг рекорд даражадаги паст нархлари, ва на Driftwood LNG -га Total нефт ва газ ТМКсининг тўғридан-тўғри инвестициялари ёрдам бермади.

Собиқ иттифоқ мамлакатларида нефт, газ ва бензин нархларининг ўзгариши нимага олиб келади

Баъзи жиҳатдан СТГ бозоридаги бундай вазият Россия учун яхши. Ва бу "ғалабага осон эришиш хомхаёли" ёки ёқимсиз ҳолатни яширишга уриниш ҳам эмас. Албатта, камчиликлари ҳам аниқ: СТГ сотишдан тушган фойда камаяди чунки "Ямал СПГ" билан тузилган шартномаларнинг катта қисми нефт нархига боғлиқ. Умуман олганда, хом ашё бозорларидаги салбий ҳодисалар Россия учун асосий экспортчи сифатида аниқ минус ҳисобланади. Плюслар нимада?

Бир томондан, Россия янги заводларда ўз ускуналарини максимал даражада ишлатишдан манфаатдор, аммо ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва амалга оширишда бироз кечикмоқда. Шу билан бирга, СТГ бозоридаги пойга, унинг улушини олишга мантиқий интилиш - буларнинг барчаси россиялик иштирокчиларини заводларни ишга туширишни кечиктирмаслик учун хорижий ускуналардан фойдаланишга мажбур қилди. Энди эса СТГ глобал бозорларидаги юзага келган пауза бизга ўз ускунамиз ва технологияларимизнинг катта қисми билан янги циклни бошлашга имкон беради.

Нефт нархлари уруши: Ғарб экспертлари ғолибни башорат қилишди

Дарвоқе, бу йўналишда биз тезлашишни ва ижобий янгиликларни кўрмоқдамиз. Яқинда Об СТГ лойиҳаси учун газ турбиналари ва компрессор ускуналарига буюртма берилганлиги маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, бу "Новатек"нинг яна бир СТГ-лойиҳаси бўлиб, унга кўра инвестицион қарори ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, кўриб турганимиздек, ускуналар аллақачон буюртма қилинган. Завод "Ямал СПГ"-нинг нисбатан кичик «синов» тўртинчи линиясида (ишга туширилиши йил охирида) синовдан ўтказиладиган Россиянинг "Арктический каскад" технологиясидан фойдаланади. Инвестициялаш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган, аммо компаниялар қурилишга тайёргарлик кўриш учун аллақачон муайян чораларни кўришгани, бу амалиёт дунёда ҳам учрайди. Бу ҳолда, инвестицион қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ишга туширишгача бўлган одатий 4-5 йилдан кам вақт ўтади. Энг оптимистик тахминларга кўра, "Об СТГ" 2022 йил охирида ишга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ишлаб чиқариш нисбатан кичик (ҳар бири 2,5 миллион тонна бўлган иккита линия) ва рус технологиясини яна бир марта катта ҳажмли линияларда синаб кўриш учун ишлаб чиқилган, шундан сўнг уни ишонч билан кенг тарқатса бўлади.