ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий диндорларга мурожаат қилди. У коронавирус эпидемияси қурбони бўлганларнинг барчасига ҳамдардлик билдирди ҳамда президент ва ҳукуматнинг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча тавсияларига амал қилишга чақирди.
"Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат мамлакатимизда одамлар бехатар яшаши учун инфекциянинг тарқалишининг олдини олишга барча чораларни кўрмоқда. Бунинг учун уларга миннатдормиз ва ўзимизи фойдамиз учун барча тавсияларга қулоқ солишимиз ва амалга оширишимиз керак. Айниқса, оммавий йиғилишлар ва гавжум тадбирларни чеклаш каби муҳим мурожаатга амал қилишимиз даркор. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз керак. Аммо энг муҳими - хотиржам бўлиш ва ваҳима қўзғашнинг олдини олиш. Биз бутун Ўзбекистон халқи учун дуо қиламиз”, - деди ўз нутқида митрополит Викентий.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 8 нафарга етди. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.