Тошкент митрополити диндорларга мурожаат қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМитрополит ташкентский и узбекистанский Викентий
Митрополит ташкентский и узбекистанский Викентий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Митрополит коронавирус эпидемияси қурбони бўлганларнинг барчасига ҳамдардлик билдирди ҳамда президент ва ҳукуматнинг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларига амал қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий диндорларга мурожаат қилди. У коронавирус эпидемияси қурбони бўлганларнинг барчасига ҳамдардлик билдирди ҳамда президент ва ҳукуматнинг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча тавсияларига амал қилишга чақирди.

Медицинские работники осматривают водителей в Тэгу - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи кўпайишини тахмин қилмоқда

"Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат мамлакатимизда одамлар бехатар яшаши учун инфекциянинг тарқалишининг олдини олишга барча чораларни кўрмоқда. Бунинг учун уларга миннатдормиз ва ўзимизи фойдамиз учун барча тавсияларга қулоқ солишимиз ва амалга оширишимиз керак. Айниқса, оммавий йиғилишлар ва гавжум тадбирларни чеклаш каби муҳим мурожаатга амал қилишимиз даркор. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз керак. Аммо энг муҳими - хотиржам бўлиш ва ваҳима қўзғашнинг олдини олиш. Биз бутун Ўзбекистон халқи учун дуо қиламиз”, - деди ўз нутқида митрополит Викентий.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 8 нафарга етди. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0