Европа ваҳима - энг хавфли душман эканлигини унутди

Хавфни камайтириб кўрсатиш ҳукуматга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. Лекин ваҳима қилишни ҳам ҳожати йўқ. Чунки аҳоли мамлакат раҳбарияти ваҳимага тушганини кўрса, бу янада оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин
Sputnik

Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин, COVID-19 коронавирусига қарши курашда қўлланилаётган чораларга изоҳ берар экан, жаҳондаги вазият ноқулай сценарий бўйича ривожланаётганини таъкидлади. Айнан шу боис, мамлакат ҳукумати бор кучни профилактика чоралари ва олдиндан хабардор этишга қаратмоқда. "Бизнинг тактикамиз - олдиндан кўра билиш", - деди бош вазир.

Коронавирусга чалинганлар аҳволи қониқарли - ССВ

Мишустиннинг бу гаплари, ваҳима-кайфиятини юзага келтирмасликка чақираётган Федерация кенгаши спикери фикрига ҳамоҳангдир.

Президентга келадиган бўлсак, Владимир Путин ўтган ҳафта ўртасида "Россия ушбу турбулент даврни муносиб, ҳотиржам босиб ўтиши"га ишонч билдирган эди.

Ҳар қандай фавқулодда ҳолатда аҳоли билан олиб бориладиган ахборот ишлари давлат учун энг асосий устувор жиҳатлардан бўлиб қолади — нега деганда, авж олган ваҳима ва унинг оқибатлари, ҳатто вужудга келган муаммодан кўра хавфлироқ ва мураккаброқ бўлиши мумкин.

Ҳар қандай инқироз - нопок кучлар ва шунчаки жиноятчилар томонидан ўз мақсадларида фойдаланиладиган абсурд даражада шиширилган миш-мишлар учун озуқа муҳити ҳисобланади. Бунда қўрқув танқидий фикрлаш қобилиятини янчиб ташлайди ва одамларни ҳар қандай, шу жумладан, аҳмоқона ва жирканчли ҳаракатларга ундаши, бу эса оммавий кўламларда хаосни келтириб чиқариши мумкин.

ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи кўпайишини тахмин қилмоқда

Айнан шу боис, фавқулодда ҳолатларда стандарт давлат сиёсати - ваҳимали кайфиятни (турли даражадаги шафқатсизлик билан) олдини олишдан иборат.

Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи (ва мессенжер) январь ойидаёқ фейк миш-мишларни тарқатганлар блокировка қилиниши мумкинлги, шунингдек, жамоатчилик тартибини бузилишига олиб келадиган, ёлғон маълумотларни атайдан тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ғарб эса, табиийки, навбатдаги бор Хитойни медиа-майдонда кескин цензурани амалга ошираётганликда айблади.

Ахборот сиёсатида энг асосийси расмий позициядир, ҳар қандай томонга оғиш - мақсадга мувофиқ эмас.

Хавфни камайтириб кўрсатиш ҳукуматга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. Лекин ваҳима қилишни ҳам ҳожати йўқ. Чунки аҳоли мамлакат раҳбарияти ваҳимага тушганини кўрса, бу янада оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Натижада, давлат Сцилла ва Харибда ўртасидан юриб ўтиши керак бўлади: яъни аҳолига ҳолат жиддийлигини етказиш, шу билан бир вақтда уни саросимага солмаслик, балки барча ўрнатилган қоидаларни бажаришга уларни йўналтира олиш.

АҚШ соғлиқни сақлаш тизими коронавирусга тайёр эмас, деб ҳисоблайди Сандерс

Шу билан бир қаторда, ўз кучига ишонч борлигини намойиш қилиш, ҳар қандай чақириқни енга олишга бўлган ишончни синглира олиш муҳим, негаки одамлар ҳотиржамликни сайлай олиши, руҳий тушкунликка тушмаслиги, ҳаммаси яхши бўлишига ишониши лозим. Нега деганда оммавий умидсизлик ва қўрқув - бундай ҳолатда ҳар қандай жамиятнинг энг хавфли душманидир.

Пекин буларнинг барчасини қойилмақом бажарди, ўзидаги эпидемияни синдирди ва унинг кенг тарқалишига йўл қўймади. У ерда 80 мингдан ортиқ одам беморланди, бу эса 1,4-миллиардлик аҳолига эга мамлакат учун жуда кам.

Аммо ғарб матбуоти бу борада ҳам захарханда қилишни унутмади, эмишки, бундай самара Хитойдаги нодемократик режим туфайли амалга ошганмиш. Россияни ҳам шунга ўхшаш айбловлар кутмоқда, чунки мамлакат раҳбарияти фавқулодда ҳолатлар учун белгиланган андазалар стандартлари бўйича ҳаракат қилмоқда — ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва расмий оҳанг ҳам буни тасдиқламоқда.

Трамп коронавирусга қарши вакцина яратаётган немис олимларини оғдиришга уринмоқда

Умуман олганда, бу ерда муҳокама қилинадиган нарсани ўзи йўқ — буларнинг барчаси ёзилган ҳақиқат, ҳар қандай соғлом идрокли инсонни ақли бу нарсаларга етади. Аммо дунё ҳозирда ғарб, биринчи навбатда европа ҳукуматлари ўзларини қай даражада антиқа тутаётганлиги гувоҳи бўлиб турибди.

ГФР канцлери Ангела Меркель COVID-19 аҳолининг 70 фоизига юқиши мумкинлигини айтди. Айни вақтда ўлим даражаси 3-4 фоизда ҳисобланаётганини инобатга олганда, истаги бўлган ҳар қандай инсон германия ҳукумати қай миқдордаги қурбонларни назарда тутаётганлигини осонликча санаши мумкин.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳозирги эпидемияни соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг қўрқинчли инқироз, деб атади. Бунда у 1918-1919 йилларда авж олган ва ўзи билан 50 миллиондан зиёд одамни олиб кетган "испан гриппи"га шама қилинган эди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, юз бераётган воқеаларга изоҳ берар экан, "эпидемия тугагунга қадар, кўп оилалар ўзларининг севикли инсонидан айрилишини" айтди.