Иқтисодчи нефт нархининг кескин пасайишидан кейин глобал бозорни нима кутаётгани ҳақида

Россиялик иқтисодчи Василий Колташов душанбага ўтар кечаси содир бўлган нефт нархининг кескин пасайишига изоҳ берар экан, бу жаҳон ва хусусан, Россия учун қандай оқибатларга олиб келишини айтиб ўтди.
Sputnik

ОПЕК+ иштирокчилари жума куни қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни узайтира олмадилар, шу сабабли нефт нархлари қулади.

Американинг "нефт мўъжизасини" бўғиб қўядиган куч ким?

Натижада, Brent маркасидаги нефт нархи 27 фоизга тушди, бир баррел учун 32 доллардан пастроқ нархга тушиб кетди, WTI нархи эса бир баррел учун 30 доллардан пастроқ нархга тушди.

Нефт нархларининг пасайиши фонида халқаро валюта бозорида Америка ва Европа валюталарининг курслари кўтарилди.

Таъкидланишича, нефт нархининг ҳозирги пасайиши 1991 йилдан кейин энг кучли пасайиш бўлди.

Россиялик эксперт ва Янги жамият Институти Сиёсий Иқтисодий Тадқиқотлар Марказининг раҳбари Василий Колташовнинг фикрича, жаҳон бозорида нефт нархларининг пасайиши асосан хом-ашёларни қайта ишлайдиган мамлакатлар бойиб бораётгани ҳақида яна бир эслатма бўлди.

У нефт нархи пасайишда давом этишини таъкидлади.

Коронавирус ОПЕКни издан чиқарди: Россия ва нефт бирлашма ўртасидаги муносабат кескинлашди

"Бизнинг мамлакатимиз (Россия. - Sputnik) жуда катта ресурсларга эга. Шунинг учун нефтни қайта ишламай, қайта ишлашдан бўладиган даромадни бошқаларга топшириш гуноҳдир. Бу, шунингдек, нефт нархлари барқарор эмаслиги, ноаниқлиги, олдиндан айтиб бўлмайдиганлигида намоён бўлади, нархлар ҳали янада пасаяди. Сўнгги йилларда рўй бераётган воқеалар бир хил мантиқда ривожланмоқда. Унга кўра нархлар бир баррел учун 40 доллардан пастроққа  тушиши мумкин", - деб ҳисоблайди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда эгалланиши ва ушлаб қолиниши лозим бўлган бозорлар улушлари учун жиддий кураш бошланмоқда.

Шу билан бирга, Россия ҳозирча ишлаб чиқаришни тўхтатмаслиги керак, чунки бозор имкон қадар "тубга тушган" тақдирда, бу пасайишни тўхтатиш ва ёки аксинча нархларни оширишга ёрдам беради.

Аммо, бу рўй берган тақдирда ҳам ёздан олдин бўлмайди, деб ҳисоблайди Колташов.

"Бу муддатлар, кўпроқ хомқолип шаклидадир. Ва хозирча иқтисодий инқирознинг янги тўлқини авж олаётган бир паллада, гарчи бу сўз Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Федерал резерв тизимини содир бўлаётган воқеаларда айбламаслик учун очиқчасига ишлатилиши йўлга қўйилмаган. Ва бу тузилмалар жавобгар бўлиши мумкин эмаслиги учун, биз "вирус!" деймиз. Қандайдир вирус", - деб ҳазиллашди у.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радио подкастда рус тилида тингланг.

Иқтисодчи нефт нархининг кескин пасайишидан кейин глобал бозорни нима кутаётгани ҳақида