ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли дунё иқтисодиётида салбий оқибатлар аллақачон кузатилаётгани маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу оқибатлар дунёдаги иқтисодий алоқаларнинг барча тизимига, бугунги кунда дунё иқтисодиётларининг энг юқори даражада ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда деярли барча давлатларга таъсир кўрсатмоқда.
Путин ўтган ҳафта нефть бозори учун 2008 йилдан буён энг ёмони бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, у ўтган ҳафта глобал бозорлар учун ҳам энг ёмони бўлганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, дунё фонд индекслари 10 фоиздан ортиқ пасайган.
Россия раҳбари кейинги чоралар кўриш учун коронавирус авж олишининг иқтисодий таъсирини бевосита ўрганиш лозимлигини қайд этган.
Дунёнинг энг бадавлат кишилари бир кунда 139 млрд долларидан айрилишди
Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов Хитой билан товар айирбошлашнинг пасайиши туфайли Россия кунига 1 миллиард рубль йўқотаётганини маълум қилган эди.