Путин коронавирус туфайли иқтисодиётдаги салбий оқибатлар ҳақида гапирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путиннинг сўзларига кўра, коронавирус тарқалиши бугунги кунда дунё иқтисодиётларининг энг юқори даражада ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда деярли барча давлатларга таъсир кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли дунё иқтисодиётида салбий оқибатлар аллақачон кузатилаётгани маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу оқибатлар дунёдаги иқтисодий алоқаларнинг барча тизимига, бугунги кунда дунё иқтисодиётларининг энг юқори даражада ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда деярли барча давлатларга таъсир кўрсатмоқда.

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Нефт нархи тушиб кетмоқда, сабаб коронавирус - эксперт фикри

Путин ўтган ҳафта нефть бозори учун 2008 йилдан буён энг ёмони бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, у ўтган ҳафта глобал бозорлар учун ҳам энг ёмони бўлганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, дунё фонд индекслари 10 фоиздан ортиқ пасайган.

Россия раҳбари  кейинги чоралар кўриш учун коронавирус авж олишининг иқтисодий таъсирини бевосита ўрганиш лозимлигини қайд этган.

Дунёнинг энг бадавлат кишилари бир кунда 139 млрд долларидан айрилишди

Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов Хитой билан товар айирбошлашнинг пасайиши туфайли Россия кунига 1 миллиард рубль йўқотаётганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0