Британия ЕИдан чиқди. Энди уни кечиришмайди ва қасос олишади

Буюк Британия уч ярим йил давом этган мунозаралардан сўнг ЕИни тарк этди. Бу вақтда ичида мамлакат кўп воқеаларни бошдан кечирди. "Озодликка" чиққан Британияни қандай синовлар кутиб тургани тўғрисида колумнист Иван Данилов мулоҳаза юритади.
Sputnik

 

Жума куни Британия расмий равишда Европа Иттифоқини тарк этди. Тўғри, Лондонда бўлаётган воқеаларга қараганда, қирқ етти йиллик "Брюссел диктати"дан озод бўлиш на қувонч, на бахт ва на миллий бирликка олиб келади. Британия пойтахтидаги "Брекзит оқшоми"ни катта тантаналар билан ўтказганлар билан бир қаторда Британия энди "катта, кучли ва демократик Европанинг" бир қисми эмаслиги билан кўника олмаётганларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Иккинчилари ўта ватанпарвар бўлмаган ватандошларидан қасос олиш истагида бўлишган, мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини ташкиллаштирган сиёсатчиларни гапирмаса ҳам бўлади.

Лондонликлар Британиянинг ЕИни тарк этишини қандай нишонлашди

Қолаверса, Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдорлари томонидан бошланган парчаланиш жараёни Буюк Британияда ҳам, Европа Иттифоқининг ўзида ҳам тўхтамаслиги мумкин ва келажакдаги тарихчилар Буюк Британиянинг референдумини Европанинг умумий сиёсий ва иқтисодий тизимининг қулаши муқаррарлигига олиб келувчи палла сифатида эсга олишади.

Агар нарсаларга бепарволик билан қаралса, унда вазият охирга пайтдаги СССРни эслатади ва бошқа ўхшашликлар осонгина аянчли келажакка олиб келиши мумкин. Бироқ, сўниб бораётган Совет Иттифоқи расмийларининг муносабати ва расмий Брюсселнинг парчаланиш бошланишига муносабати ўртасида битта жиддий фарқ бор: Европа комиссиясининг ва Европа парламентининг барча тузилмалари ўта мураккаб ва самарасиз бюрократиянинг астрономик даражаси билан, характер ва "европа лойиҳасини" ҳар жиҳатдан ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан фарқ қилади. Брюссель амалдорлари реал ва уйдирма гуноҳлари учун Лондондан кечирим сўрамоқчи эмаслар. Европанинг ката оиласини тиклаш умидида Лондонни ҳар хил совғалар билан юмшатишни гапирмаса ҳам бўлади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун Европа комиссиясининг раиси (яъни "Европа Иттифоқининг деярли Бош вазири") Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига эътибор қаратиш кифоя. Аксинча: юзидаги энг хушмуомалалик билан табассумни сақлаган ва абадий дўстлик ҳақида гапиришни унутмаган ҳолда Брюссель қасос олади. Шунқанги қасос оладики, токи бошқа бирор бир мамлакат Британиянинг "озодликка сакрашини" такрорлаш тўғрисида чурқ эта олмасин.

Борис Жонсон Европадан "оғриқсиз ажралиш" йўлини топди

Агар СССР ва Европа Иттифоқини Брекзит нуқтаи назаридан таққосласак, ақлга келадиган табиий таққослаш "Буюк Британия - бу Европанинг Болтиқбўйиси" формуласига тўғри келади ва бу табиий, аммо нотўғри таққослаш бўлади. Брекзит тарафдорлари нимага умид қилишаётганига келсак, мустақил ва мағрур Буюк Британия кўпроқ Европа Украинасига ўхшайди. Гап шундаки, агар сиз дунёга ва Европага Лондондан қарасангиз, унда Лондон худди том маънода гўё ер ўқига ўхшайди ва бунинг учун жуда кучли молиявий далиллар мавжуд: Буюк Британия том маънода "қарзга ботиб ўтирибди" - худди Украина каби. Фақат Лондон шаҳри орқали ўтадиган "қувур" орқали газ эмас, балки пул - йилига ўнлаб триллионлаб евро, доллар ва фунт. Лондон - Эски қитъанинг етакчи молиявий марказидир ва агар Европа компанияси дунёнинг турли бурчакларидан капитал жалб қилишни, халқаро майдонга чиқишни ва ҳоказоларни истаса, у ўз улушларини ёки облигацияларини Франкфуртда, Парижда ёки Миланда эмас, балки Лондонда жойлаштиради. Бундан ташқари: Bloomberg маълумотларига кўра, евро билан валюта операцияларининг тахминан 80 (!) фоизи Лондонда амалга оширилади (гарчи Буюк Британиянинг ўзи ҳеч қачон еврога ўтмаган бўлса ҳам).

Тереза Мэй ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди

Энг содда ҳисоб-китобларга кўра, Британия молия институтлари томонидан Британия банкларида ва Британия юрисдикциясида бошқариладиган тахминан етти триллион евро (умумий Европа ҳажмининг 37 фоизи) мавжуд ва бу пулнинг катта қисми Европа компаниялари ва инвесторларига тўғри келади. Кўпинча парадоксал ҳолат юзага келади: Франция ёки Германиядан европалик инвесторнинг пули Франция ёки Германиядан Европа компаниясига этиб бориши учун улар аввал Лондондан ўтиб, банкларга, инвестиция фондларига, Лондон фонд биржасига, юридик фирмаларга ва аудиторлик фирмаларига сезиларли комиссиялар қолдирадилар. Агар ушбу вазиятга Британия ҳаёт тарзининг устунлиги, иқтисодиётни ташкил этиш ва миллий хусусиятни бошқа барча Европаликларга нисбатан (европалик бўлмаганларни назарда тутмасак) бу ноҳақ тушунчанинг қатъий тарафдори нуқтаи назаридан қаралса, Буюк Британия ҳар қандай шароитда ҳам шунчаки Европа Иттифоқини ушлаб тургандек туюлиши мумкин, ва у ерда пул топади, Европа қонунларидан ва Европа Комиссиясининг таъсиридан қутулиш вазиятни яхшилайди, ва Лондон мавжуд вазиятдан барча бонусларни сақлаб қолади ва кўп иқтисодий ва сиёсий масалалар бўйича Европа Иттифоқи қарорларига риоя қилиш зарурлиги билан боғлиқ йўлдош муаммоларни йўқ қилади. Брекзитнинг кўплаб тарафдорлари эътиборини жалб қилган асосий рамз бу “Темзадаги Сингапур”, ва бу кўп нарсани англатади.

Ушбу назария ва ушбу рамз билан боғлиқ муаммо шундаки, бу континентал Европа раҳбарларининг мутлақ иродасизлигини назарда тутиб, улар ушбу сценарийда Британия молия тизимининг буюклигига бош эгиб, Ситининг жанобларига бўйин қисиб ўлпон тўлашда давом этишлари керак.

Европа аҳолиси ўз мамлакатларида Brexit такрорланишига ишонади

Лондон ҳақидаги сўнгги маърузасида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, яъни кўп маъмурий таъсирга ва "Ангела Меркельнинг Европа ҳукумати бошқарувидаги ишончли вакили" норасмий юқори мақомга эга бўлган сиёсатчи, бу тахминлар ҳақиқат эмаслигини аниқ тушунтириб берди. Лондон Иқтисодиёт мактаби томонидан нашр этилган стенограмма бунинг далолатдир:

"Савол: Темзадаги-Сингапурни яратиш ғояси Буюк Британияда муҳокама қилинди. Сиз буни Европа Иттифоқи манфаатларига қанчалик таҳдид деб биласиз ва бу борада нима қилишга тайёрсиз?"

Жавоб: ... Молиявий хизматларнинг муҳим соҳасини кўриб чиқайлик. Ҳозирда, битта Европа Иттифоқига аъзо давлатнинг банки бошқа аъзо мамлакатда осонгина ишлаши мумкин. Бу Буюк Британия учун ўзгаради. Ҳаммаси тугади".

Буюк Британияда камчилик ҳақиқатан ҳам, континентал Европа Лондонни четлаб ўтиб, ўз муқобил "пул қувурини", яъни Украинани четлаб ўтадиган рус газининг "оқими" каби яратишни хоҳлайди ва қила олади деб ишонади. Аммо Европадаги пуллар Лондондан аста-секин оқиб чиқаётганлигини (ҳар ҳолда бунинг устидан Британиянинг бизнес-нашрларнинг флагмани Financial Times шикоят қилмоқда) ва европалик амалдорларнинг жанговар баёнотларига кўра, контенентал Европа унзинг "Пул оқими-1" ва "Пул оқими-2"ларини қийин, қиммат ва узоқ бўлишини англаган ҳолда барибир қуришни режалаштирмоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон Брекзит оқшомида Европанинг келажаги ҳақида гапириб, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Европа Иттифоқи учун "тарихий огоҳлантириш" эканлигини ва Европа лойиҳаси жиддий ислоҳотларни талаб қилишини айтди.

Амалиёт шуни кўрсатадики, асосий ислоҳот кўпроқ психологик ва ёмон одатларга қарши курашни эслатиши керак - яъни Лондонга Европа пулларига ҳисобига пул ишлаш имкониятини бериш каби жуда ёмон одат.

Ёмон одатдан воз кечиш пайтида ноқулайлик одатий ҳолдир ва Россиянинг Украинадаги (ва яқин орада нафақат Украинада) тажрибаси шуни кўрсатадики, натижа албатта бунга лойиқдир.