Европа аҳолиси ўз мамлакатларида Brexit такрорланишига ишонади

Oбуна бўлиш
Sputnik.Мнения ўтказган сўров натижаларига кўра, европаликлар яқин йиллар ичида Европанинг бир ёки бир неча мамлакати ЕИ таркибидан чиқиши мумкинлигига ишонади.

TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Европа Иттифоқи аҳолиси ўз мамлакатларида Brexit такрорланиши мумкинлигига ишонади, деб хабар қилмоқда Sputnik.Мнения.

Фарнция аҳолисининг 49%, Германия аҳолисининг 52%, Италияликларнинг 57% ва Буюк Британияликларнинг 64% яқин орада бир неча мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқади деб ҳисоблайди.

Итоги опроса по странам, которые могут выйти из ЕС
Итоги опроса по странам, которые могут выйти из ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Итоги опроса по странам, которые могут выйти из ЕС

Сўров IFop компанияси томонидан 2017 йилнинг 21-25 апрел кунлари Франция, Германия, Италия ва Буюк Британияда ўтказилди. Унда 18 ёшдан катта бўлган 3203 нафар иштироқчи қатнашди.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Sputnik.Мнения ўтказган бошқа сўров натижалари билан қуйида танишинг: http://sputniknews.com/trend/sputnik_polls_2016/

Янгиликлар лентаси
0