ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Кутилишича, Мэй 7 июнь куни Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этади.
"Мэй ўзининг бу қарорини ЕИнинг Brexit бўйича тақдим этган янгиланган келишувидан норози бўлган партиядошлари, шу жумладан, вазирлар маҳкамаси аъзолари қистови билан эълон қилган", - дейилади хабарда.
Бу эса Мэй мамлакат бош вазирлиги лавозимини ҳам тарк этиши кераклигини англатади.
Аммо 7 июнь куни лавозимдан кетиши кутилаётган Мэй июнь бошида Буюк Британияга давлат ташрифини амалга ошираётган АҚШ президенти Дональд Трампни тўлақонли бош вазир сифатида қабул қилиши мумкин.
Янги етакчини сайлаш жараёни расман 7 июньдан кейин бошланади. Айни дамда Британия ТИВ собиқ раҳбари Борис Жонсон ўз номзодини илгари суриши ҳақида эълон қилишга улгурди. Шунингдек, потенциал номзодлар орасида Буюк Британия ТИВ раҳбари Жереми Хант ва ИИВ раҳбари Сажид Жавидлар бор.
Токи янги етакчи сайланмас экан, бу жараён одатда олти ҳафта вақтни олади, Мэй вақтинча бош вазир лавозимини бажарувчи сифатида қолиши эҳтимолга яқин.