Кеча оғир қуроллар билан қуролланган жангарилар Идлиб вилоятидаги ҳукумат позицияларига икки марта ҳужум қилишган, аммо уларни артиллерия зарбалари қайтарган.
Суриянинг шимолидаги операцион вазият мураккаблигича қолмоқда, 16 дан 20 январгача Идлиб зонасида 15 та теракт натижасида 47 нафар Сурия харбийлари ўлдирилди ва 51 яраланди, 51 тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 116 яраланди. Турк манбаларига кўра, Эроннинг "Кудс" махсус кучлари (ИИСК-Ислом Инқилобий Соқчилари Корпуси) бўлинмалари САР ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун уруш зонасига юборилган.
Al-Masdar нашрининг хабар беришича, 20 январь куни Россия ҳарбий авиацияси йил бошидан бери Суриянинг Алеппо шаҳрининг ғарбидаги Исломий иттифоқ жангариларининг позицияларига энг кучли зарба берди. Бир кун олдин суриялик жангарилар самолётлар ёрдамида Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишга уринган. Россиянинг ўрнатилган ҳаво мудофаа тизимлари нишонларни базага зарар бермасидан йўқ қилди.
Ким айбдор
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, тахминан 20 минг жангарига эга бўлган "Хайят Таҳрир аш-Шам"* террорчилик гуруҳини Идлиб зонасидаги вазиятни кескинлаштириш учун асосий масъул деб ҳисоблайди ва жиҳодчиларга ёрдамини кўпайтириш умидида Ғарбга янги авж олиш билан мурожаат қилмоқда. Москва Вашингтонни минтақадаги роли ва ўрни ҳақида мунтазам равишда эслатиб туради. Кеча Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков: "Қўшма Штатлар Сурияда ҳарбий мавжудлиги нуқтаи назаридан олиб борадиган ҳар бир ҳаракати ноқонунийдир" деди. Бироқ, Қўшма Штатлар САР ҳудудида ноқонуний ҳарбий иштирокига оид позициясини ўзгартирмайди. АҚШ учун доимий равишда "исёнчилар" билан курашиш - бу унинг Сурия ҳудудида ноқонуний иштирокини қандайдир тарзда оқлаш ёки узайтириш.
Ғарб Суриянинг, Россия, Эрон ва Туркиянинг Евфрат шарқидаги САРнинг қонуний ҳокимиятини тиклаш режаларини йўқ қилишни истайди. Ахир, у ерда америкаликлар бой нефть конларини назорат қилишади. Агар дарё ортида курд ва араб ноқонуний қуролли гуруҳлар кўринишидаги "тирик қалқони" йўқ қилинса, Сурия нефтини назорат қилиш муқаррар равишда Дамашққа қайтади. АҚШнинг Яқин Шарқдаги АЫШнинг агрессив сиёсатини қўллаб-қувватлаётган Европа ва минтақавий иттифоқчи давлатлар боши берк кучага кириб ыолишганини тушунмоқдалар. Аммо, миллий манфаатларга зид равишда, улар Вашингтоннинг буйруғисиз ўйинни тарк эта олмаяптилар. Ҳақиқий суверенитетга содиқ қолиш фақат Анқаранинг қўлидан келди.
Туркиянинг энг йирик ахборот агентлиги Anadolu хабарига кўра: "Ҳозирда Америка кучлари Хасек, Ракка ва Дейр эз-Зор вилоятларидаги YPG / РПК томонидан эгаллаб олинган ҳудудлардаги 11 ҳарбий базалар ва постларда жойлашган". У ерда АҚШ қўшинлари нима қилишмоқда?
Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Сергей Рудской бундан олдин: "Суриядаги Америка тузилмалари жангариларни тайёрлаш билан бир қаторда, Суриянинг қонуний ҳукуматига тегишли бўлган нефть заводлари ва конларини талаш билан шуғулланмоқда", деб айтди.
Муқаррар тозалаш
17-январ куни Сурия ҳукумат кучлари ва уларнинг иттифоқчилари САРдан шимоли-ғарбда Алеппо вилоятининг жануби-ғарбий ҳудудларини (Идлиб деэскалация зонасига киритилган) назоратга олиш учун террорчиларни қисиб чиқаришни бошладилар. Уч кундан кўпроқ вақт давомида миномёт ва ракета-артиллерия ҳужумлари алмашинуви давом этмоқда. Тўқнашув чизиғига Алеппо, Дейр-эз-Зор, Хама ва Латакия вилоятларининг қўшимча кучлари, артиллерия, зирҳли транспорт воситалари, шунингдек, Эрон “Кудс” махсус кучлари бўлинмалари жалб қилинган.
Эртами-кечми Араб Республикаси ноқонуний қуролли гуруҳлардан ва америкаликларнинг мавжудлигидан бутунлай озод қилинади. "Янги Сурия ичидаги Ғарбий Курдистон мухторияти" муаммоси асли асоссиздир. САРнинг ҳудудий яхлитлиги туфайли ҳар қандай муросалар бутунлай чиқариб ташланади, бу Дамашқ, Москва, Теҳрон, Анқаранинг умумий ва принципиал позициясидир.
Туркия президенти Тоййиб Эрдўғоннинг сўзларига кўра, ҳатто Россия ва Туркия ўртасидаги Идлибдаги баъзи келишмовчиликлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқаларни бузмайди. Энг оғир ҳарбий-сиёсий шароитда Эрон хавас қилса арзийдиган қатъийликни намойиш қилмоқда. Америка Қўшма Штатлари ва унинг минтақавий иттифоқчиларининг шафқатсиз қаршиликларига қарамай, Сурия тинчликка яқинлашмоқда - сўнгги 24 соат ичида 900 дан ортиқ қочқинлар чет элдан қайтиб келдилар.
* - Россия Федерациясида тақиқланган террористик гуруҳ.