ТОШКЕНТ, 2 янв – Sputnik. АҚШ бошчилигидаги "Ислом давлати" уюшмасига қарши кураш коалицияси зарбалари натижасида Сурия ва Ироқда 2014 йилдан буён 1359 нафар тинч аҳоли нобуд бўлган, дейилади коалиция баёнотида.
"2014 йил август ойидан 2019 йил ноябр якунига қадар коалиция 34 725та зарбани амалга оширган. Бу давр мобайнида, маълумотларда айтилишича, қўмондонлик баҳосига кўра, "Мустаҳкам қатъият" операцияси бошланганидан буён, гарчи атайлабдан бўлмаса-да, аммо энг камида 1359 нафар фуқаро ўлдирилган", - дейилади баёнотда.
АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан буён Сурия ва Ироқда "Ислом давлати"га қарши операцияларни ўтказиб келадилар. Сурияда улар мамлакат расмий ҳукумати розилигисиз ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2018 йил декабрида АҚШ "ИД" "ҳалифати" йўқ қилингани ҳақида эълон қилган эди.
Шундай бўлсада, мамлакатдан америка қўшинлари чиқиб кетмаган, лекин фаол жанговар ҳаракатлар тўхтатилган, бироқ террорчиларга қарши махсус локал операциялар амалга ошириб келинади.
Эрон Сурияга Америка қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишга ёрдам беришга тайёр >>>
Коалиция пайшанба куни эълон қилган хабарга кўра, операция ўтказилган вақт давомида 7,7 миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган 110 минг квадрат километр ҳудуд "ИД" таъсиридан озод этилган.