ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ маъмурияти мамлакатга фуқаролари кириши тақиқланган рўйхатга еттита мамлакатни киритмоқчи. Улар орасида Беларусь ва Қирғизистон ҳам бор. Бу ҳақда РИА Новости газета “Wall Street Journal” газетаси маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
7 Декабр 2019, 09:01
Нашр маълумотларига кўра, “стоп-рўйхат”га Беларусь, Қирғизистон, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания киритилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, рўйхат ҳали тасдиқланмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп нашрга берган интервьюсида фуқароларига АҚШга кириш тақиқланган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилаётганини тасдиқлади. Аммо у гап қайси мамлакатлар ҳакида кетаётганини очиқламади.