ОАВ: АҚШ Беларусь ва Қирғизистон фуқароларига мамлакатга киришни чекламоқчи

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЗдания района Манхэттен в Нью-Йорке
Здания района Манхэттен в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп нашрга берган интервьюсида фуқароларига АҚШга кириш тақиқланган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилаётганини тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ маъмурияти мамлакатга фуқаролари кириши тақиқланган рўйхатга еттита мамлакатни киритмоқчи. Улар орасида Беларусь ва Қирғизистон ҳам бор. Бу ҳақда РИА Новости газета “Wall Street Journal” газетаси маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

АҚШ Amazon филиалларини сохта товар сотувчилар рўйхатига киритиши мумкин - ОАВ

Нашр маълумотларига кўра, “стоп-рўйхат”га Беларусь, Қирғизистон, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания киритилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, рўйхат ҳали тасдиқланмаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп нашрга берган интервьюсида фуқароларига АҚШга кириш тақиқланган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилаётганини тасдиқлади. Аммо у гап қайси мамлакатлар ҳакида кетаётганини очиқламади.

Янгиликлар лентаси
0