Россия Тожикистонга С-300 ракета тизимини тақдим этиши мумкин

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Тожикистонга икки йилдан сўнг С-300 тизими бериш режалаштирилгани маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия Тожикистон мудофаа вазирлигига С-300 зенит ракета тизимини тақдим этиши мумкин, деб айтди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Тожикистондаги ҳарбий базага С-300 тизими жойлаштирилди – видео

ЗРТ икки йилдан сўнг Тожикистон қуролли кучларига тақдим этилиши мумкин. Бу тожикистонлик мутахассислар ўқув жараёни якунлангандан кейин амалга ошириш режалаштирилган.

“Бу йил Тожикистондаги 201-чи ҳарбий базада С-300 ПС зенит ракета дивизиони Россия қўшинлари билан синов жанговар навбатчиликка турди”, - деб қўшимча қилди вазир.

С-300 йирик саноат ва маъмурий объектлар, ҳарбий базалар ва қўмондонлик пунктларини душман ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

Ҳаводан мудофаа тизимининг бу тури баллистик ва аеродинамик нишонларни яксон қилиши мумкин. С-300 биринчи кўп каналли зенит-ракета тизими бўлди, ҳар бир комплекс 6 тагача нишонни кузатиши ва уларга 12 тагача ракета йўналтириши мумкин.