ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Россия Тожикистон мудофаа вазирлигига С-300 зенит ракета тизимини тақдим этиши мумкин, деб айтди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
ЗРТ икки йилдан сўнг Тожикистон қуролли кучларига тақдим этилиши мумкин. Бу тожикистонлик мутахассислар ўқув жараёни якунлангандан кейин амалга ошириш режалаштирилган.
“Бу йил Тожикистондаги 201-чи ҳарбий базада С-300 ПС зенит ракета дивизиони Россия қўшинлари билан синов жанговар навбатчиликка турди”, - деб қўшимча қилди вазир.
С-300 йирик саноат ва маъмурий объектлар, ҳарбий базалар ва қўмондонлик пунктларини душман ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Ҳаводан мудофаа тизимининг бу тури баллистик ва аеродинамик нишонларни яксон қилиши мумкин. С-300 биринчи кўп каналли зенит-ракета тизими бўлди, ҳар бир комплекс 6 тагача нишонни кузатиши ва уларга 12 тагача ракета йўналтириши мумкин.