Москва ва Киев газ транзити бўйича келишиб олди

Москва ва Киев битимни узайтириш имкониятини икки томонлама учрашувлар ва Еврокомиссия иштирокида уч томонлама музокараларда муҳокама қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Москва ва Киев Украина орқали газ етказиб беришни давом эттириш шартларини мувофиқлаштириб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Медведев Киев билан газ битимини тузишнинг асосий шартларини айтди

“Россия ва Украина томони Украина ҳудуди орқали газ транзитини давом эттириш ва ўзаро даъволарни ҳал этиш тўғрисидаги баённомани имзолади”, - дея маълум қилган “Газпром” компанияси вакили.

Бироқ янги газ келишувларининг батафсил маълумотлари очиқланмаган.

Украина орқали газ транзитининг амалдаги шартнома муддати жорий йил охирида ўз якунига етади. Москва ва Киев битимни узайтириш имкониятини икки томонлама учрашувлар ва Еврокомиссия иштирокида уч томонлама музокараларда муҳокама қилган эди.