Иван Данилов. Жаҳаннамий санкциялар АҚШнинг ахборот майдонига ва қонунчиликнинг кун тарибига қайтмоқда. Сенаторлар ва конгрессменларнинг зарбаси остида – рубль, Россиянинг давлат қимматли қоғозлари, нефть компаниялари ва газ қувурлари. “Бонус” сифатида эса АҚШ Россияни, барча келиб чиқадиган оқибатларини қўшган ҳолда, “терроризм ҳомийси бўлган” давлат деб эълон қилишлари мумкин.
Америка парламентида мамалакатимизга қарши йўналтирилган бир нечта санкциявий ташаббуслар кўриб чиқиш ҳолатида бўлганлиги сабабли, баъзида Россия иқтисодиёти ва молия сеторининг қайси сегментлари босим остида қолишини кузатиб бориш қийин. Агар барча санкциялар манзарасини қуш парвози баландлигидан кўриб чиқсангиз, Россияга қарши санкцияларнинг учта пакетини ажратиб олса бўлади. Биринчи бундай пакет Nord Stream-2-га қарши билвосита санкцияларни ўз ичига олади ва у чоршанба куни Конгрессда овоз берилган АҚШнинг 2020 йилга ҳарбий бюджетга киритилган, дея хабар беради АҚШ ОАВлари. Америкалик қонун чиқарувчилар Россия газини сотиб олувчилар ёки хусусан “Газпром”га қарши санкцияларни қўллашдан хижолат бўлишди, аммо айни пайтда Дания соҳилидаги газ қувурларни ўтказадиган кемаларнинг эгалари бўлган Европа компанияларига зарба беришга қарор қилишди. Натижада, бу компанияларнинг доллардаги ҳисоб-китобларни тўҳтатилиши таҳдиди ва АҚШ билан ишлаши уларни лойиҳани тарк этишга мажбур бўлиши ва шу билан Газпромни Украинани манфаатлари сақланган ҳолда Украина орқали газ транзитини тўлалигича сақлаб қолишга мажбур бўлишига олиб келиши режалаштирилмоқда.
Бироқ, Wall Street Journal хабарида айтилишича: "Газпром вакили, агар Allseas (газ қувурларни ўрнатадиган кемаларнинг эга компанияси) лойиҳани тарк этишга мажбур бўлса, Газпром ўз кемаларини, шунингдек пудратчи компанияларни кемаларни бу ишга созлаш орқали ишни якунига етказади".
Санкцияларнинг иккинчи пакети ҳам Nord Stream-2-га зарба, лекин тўғридан тўғри йўл орқали. Агар ушбу қонун лойиҳасига овоз бериш Конгресс ва Сенатда ўтса, кейин Трамп томонидан имзоланадиган бўлса, Россия газ қувурининг ҳомийлари – унинг қурилишини молиялаштираётган Европа компанияларига санкциялар қўлланилади. Газ қувурининг деярли битказилганлиги ва барча зарурий маблағлар жалб қилиниб бўлганлиги сабабли ушбу чоралар самарадорлигидан катта шубҳалар мавжуд.
Бундан ташқари, шунга ўхшаш лойиҳани АҚШ Сенати 2017 йилда кўриб чиққанида, расмий Берлин уни нафақат қоралади, балки “жавоб чоралари” билан таҳдид қилди. Reuters хабарида: "Агар АҚШ Сенати томонидан таклиф қилинган Россияга қарши санкциялар немис фирмаларининг жазоланишига олиб келса, Германия жавоб чораларини кўриши билан таҳдид қилди <...> Германия Иқтисодиёт вазири Бриджит Циприс баёнотига кўра, агар Трамп режани қўллаб-қувватласа, Берлин қарши чоралар тўғрисида ўйлашига мажбур бўлади."
Германия расмийларининг позицияси ўзгарган деб тахмин қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ.
Санкцияларнинг учинчи пакети – бу АҚШнинг республикачилар партиясининг ашаддий русофоб вакиллари томонидан кўп гапириладиган “жаҳаннамий санкциялари”. Қонун лойиҳасининг расмий номи "Америка хавфсизлигини Кремль тажовузидан ҳимоя қилиш тўғрисида" (DASKA) бўлиб, келгуси ҳафталарда кўриб чиқилиши мумкин. Reuters қонун лойиҳасининг мақсадлари ҳақида: "Таклиф қилинаётган санкциялар мақсади: чет элдаги сайловларга аралашиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган Россия банкларига қарши; Россиянинг кибер сектори; давлатнинг янги қарзи; тўғридан-тўғри ёки билвосита ноқонуний ва коррупцияга (Россия президенти Владимир Путин) ишончли шахслари. "Қонун лойиҳасида Россия хазинасининг даромадларининг қарийб 40 фоиз улушини ташкил этувчи нефть ва газ секторига қарши қатор чоралар кўзда тутилган, шу жумладан, мамлакатнинг нефть саноатини ривожлантириш учун товарлар ва хизматларини таклиф қилаётган шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш кўзда тутилган".
Шуни таъкидлаш керакки, америкалик қонун чиқарувчилар нуқтаи назаридан юқоридаги барча чоралар, ўзини Россиядан ҳимоялашга қаратилган. “Россия ўз ҳудудини НАТО базаларига яқинлаштириш билан унга таҳдид қилмоқда” таниқли хазилини бошқача талқинда айтсак, конгрессменлар ва сенаторлар АҚШга тегишли бўлмаган ҳар қандай нефт конини ўзига нисбатан шахсий ҳақорат, бутун башарий адолатни бузилиши ва миллий хавфсизликка таҳдид деб қабул қиладилар. АҚШниг бошқа мамлакатларда қўллаган (масалан Сурияда каби) “нефть масаласини” ҳал қилиш усулларини Россияга нисбатан қўллаши Россия армияси, денгиз флоти ва ядровий триадаси туфайли мумкин эмас. Шунинг учун сенаторлар ва конгрессменлар санкциялар кўринишида ечимларни излашлари керак.
Бироқ, америкалик сиёсатчилари ва экспертлари доираларида энг кескин ҳиссиётларни нефть секторига қарши санкциялар эмас, балки Россиянинг давлат қарзига нисбатан санкциялар келтириб чиқармоқда. Ушбу “жаҳаннамий санкциялар” тарафдорлари Россия давлат облигациялари билан операцияларни таъқиқлаш, валюта бозорида рубльга талабнинг пасайишига олиб келади деб умид қилмоқдалар ва валюта бозоридаги ушбу босим оқибатлари Россия валютаси курсини сусайтиради.
Молия бозоридаги ваҳима ва валюта курсидаги қийинчиликлар, эҳтимол, санциялар муаллифлари Россия иқтисодиёти ва жамиятини бузишни дастаги бўлиб хизмат қилади деб ният қилмоқдалар, бамисоли. Ушбу назариянинг амалга ошишини бир қатор муаммолари мавжуд. Асосийси: Россия (ва бу америкалик конгрессменларга тушуниш мушкул, чунки баъзилари сайёра географиясини яхши билишмайди, бошқа мамлакатларнинг тарихи ва ва иқтисодиёти ҳақида гапирмасак ҳам бўлади) – бу одатий "учинчи дунё мамлакати" эмас, ва давлат облигацияларига инвестицияларга тўсиқ қўйиш оркали ташқи молиялаштиришни тўхтатиш – бу Россия учун халокат эмас. 2014-2016 йилларда бизнинг мамлакатимиз халқаро бозорларда хусусий секторни ташқи молиялаштиришга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ муаммоларнинг кўпини бошидан кечирди ва Россия 2000-йилларда давлатнинг ташқи қарзга боғлиқлиги муаммосини ҳам ҳал қилди.
Бу "жаҳаннамий санкциялар" Россия молия ва валюта бозорига таъсир қилмайди дегани эмас. Таъсири бўлади, албатта. Аммо америкаликларнинг Россияни иқтисодий жаҳаннамга ташламоқчи эканликлари аниқ амалга ошмаяпти. Бундан ташқари, "жаҳаннамий санкциялар " ғояси қадимги. У сенатор ва конгрессменларнинг алоҳида тоифасига, аниқроғи – молия соҳасида ҳеч нарсани тушунмайдиган русофобларга жуда ёқади.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучин улардан бири эмас. Улар каби у ҳам Россияни ёқтирмайди, аммо у молиячи ва икки йилдан буён санкция бериш ҳуқуқидан фойдаланмаяпти ва парламент аъзоларига бундай санкцияларни кучайтириш мумкин бўлган қонунларни қабул қилишга тўсқинлик қилмоқда. Эслатиб ўтиш жоиз, "жаҳаннамий санкциялар"ни жорий қилишга уринишларга жавобан Мнучин конгрессменлар ва сенаторларга мактуб ёзиб, унда ўз позициясини баён қилди.
Унинг мулохазалари ҳанузгача Штатлар жазосиз ҳаракат қилиши мумкинлиги ва Россияга қарши молиявий санкцияларнинг йўқлиги фақатгина Американинг афсонавий рахмдиллиги билан боғлиқ деган фикрда бўлганлар учун ёқимсиз бўлиб чиқади. Аслида, бу Трамп маъмуриятининг баъзи бир амалдорлари хақиқий билимларга ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстиктига эгалигидан далолатдир: "Россия иқтисоди реал ва молиявий секторлари глобал бизнес ва инвесторлар билан кенг алоқага эга бўлганлиги сабали, санкцияларнинг оқибатлари Россия ҳукумати ва бизнес билан чекланмайди. Хусусан, санкцияларнинг кенгайтирилиши йирик америкалик (фондлар ва банклар) активларни бошқарувчиларининг рақобатбардошлигига ҳалақит бериши ва дунё молиявий бозорлари ва молиявий компаниялар учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин, гарчи Европа иттифоқи шунга ўхшаш санкцияларни амалга киритса, рақобат бузилишлари қисман юмшатилиши мумкин. Европа Иттифоқи ва АҚШнинг бошқа шериклари томонидан Россиянинг янги суверен қарзи билан битимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмасдан амалга оширилиши, Россияга қарши АҚШ санкцияларининг кенгайиши санкцияларнинг яхлитлигини таъминлаш харакатларига путур етказиши мумкин. Россия иқтисодиётининг кўлами, активларнинг глобал бозорида ўзаро боғлиқлиги ва кенг тарқалиши, шунингдек, АҚШ компанияларининг глобал санкцияларга ҳаддан ташқари амал қилишлари хисобга олинса, давлат суверен қарзи ва деривативларга нисбатан санкцияларнинг кенгайтирилиш оқибатлари ва қамрови ноаниқ, Россия Федерацияси ва Америка инвесторлари ва компаниялари учун ҳам хавфли бўлиши мумкин. "
Молиявий инглиз тилидан одатий тилга ўгирилганда – АҚШ молия вазирининг хавотири қуйдагидан иборат: агар Европа Иттифоқи ҳам бу каби санкцияларни қўлламаса (гарчи Европа Иттифоқи бу каби ишларни амалга оширишни хоҳламаса ҳам), унда Вашингтон нафақат Россиядан жавоб олади, балки шунда инвесторлар, яъни Россия облигацияларининг якуний хорижий харидорлари – Америка банклари ва инвестиция фондларини Европа, Япония, Хитой ёки офшор молия институтларига Россия активларига кириш имконига эга бўлиш учун ўтиб кетишади. Бундан ташқари, Россия активлари халқаро инвесторларга 2018 йилдагига қараганда янада жозибадорроқ, чунки фақатгина ривожланаётган бозорларда (ва айниқса бизнинг мамлакатимизда) европалик сармоядорлар ҳанузгача давлат облигацияларига инвестицияларнинг ижобий ва юқори даромадлилигига умид қилишлари мумкин. Шу аснода, “жаҳаннамий санкциялар” Россия учун қисқа муддатли ноқулайликка айланиши мумкин, ва бунинг учун Америка молия сектори пул ва мижозларни йўқолиши учун тўлайди.
Эхтимол, “жаҳаннамий санкциялар” ва Nord Stream-2-га қарши барча чоралар ҳақиқатдан жорий қилинади. Бироқ, ҳатто Америка расмийлари ҳам уларнинг самарадорлигига асосли шубҳа қилишмоқда. Сўнгги беш йил ичида бундай ғаройиб таклифлар Конгресс ва Сенат томонидан ҳаракатсиз ушлаб турилгани ёки Президент маъмуриятининг тагида ётгани бежиз эмас.
Аммо, агар америкалик қонун чиқарувчилар Америка молия секторига зарар етказишга қарор қилсалар ва Европа Иттифоқини молия ва энергетика соҳасидаги ҳаддан ташқари Америка васийлигидан озод қилиш учун қўшимча туртки беришса, бунда ташвишланишга хожат йўқ.