Германия нашри НАТОнинг янги асосий рақибини маълум қилди

© REUTERS / Thomas PeterСолдаты армии Китая на военном параде в честь 70-летия образования КНР в Пекине
Солдаты армии Китая на военном параде в честь 70-летия образования КНР в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Die Welt нашри НАТОнинг асосий рақибини маълум қилди. Муаллиф фикрига кўра, ҳарбий-сиёсий блокда Хитой роли ҳақида ягона фикр мавжуд эмас.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Германиянинг Die Welt нашри НАТО келажаги ҳақида хавотирлари билан ўртоқлашди. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ НАТО саммити олдидан иттифоқчиларни йўқотмоқда - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ НАТО саммити олдидан иттифоқчиларни йўқотмоқда

Мақолада таъкидланишича, НАТОнинг асосий рақиби Россия эмас, балки Хитой эканлигини кўрсатилган. Муаллиф фикрига кўра, ҳарбий-сиёсий блокда Хитой роли ҳақида ягона фикр мавжуд эмас.

Америка Қўшма Штатлари Хитойни рақиб деб билса-да, Германия ва Франция уни савдо держава сифатида кўришмоқда. Нашр ёзишича, Германия ва Франция Европада ўз сиёсий нуфузини иқтисодиётга сармоя киритиш орқали “сотиб олмоқчи” бўлган Пекиндан келаётган хавфни етарли даражада ҳисобга олмаяпти.

Хитой ўз таъсирини дунё океанларига ёйиш учун муваффақиятли ишламоқда. Кейинчалик, мамлакат халқаро юк ташиш тармоқларига кириш ҳуқуқини назорат қилиши мумкин.

Мақолада таъкидланишича, Хитой жуда яхши қуролланганлигики, Австралия, Жанубий Корея ва Япония хавфсизлигини таъминлаётган АҚШнинг держава сифатидаги роли тобора шубҳали бўлиб қолмоқда.

Муаллиф бунинг барчаси Европанинг хавфсизлиги ва фаровонлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин деган хулоса қилган.

Янгиликлар лентаси
0