Мирзиёев Жээнбековни туғилган куни билан табриклади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, бугун, 16 ноябрь куни 61 ёшни қарши олди. Мирзиёев ўз ҳамкасбини самимий муборакбод этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Жээнбеков Қирғизистон Мирзиёевнинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

"Давлатимиз раҳбари ҳамкасбини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади", - дейилган хабарда.

Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун 16 ноябрь куни 61 ёшни қарши олди.