ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.
"Давлатимиз раҳбари ҳамкасбини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади", - дейилган хабарда.
Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашганлар.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун 16 ноябрь куни 61 ёшни қарши олди.