Шавкат Мирзиёев чорвачилик соҳасини танқид қилди

Республикада бир талай бўш ерлар турган вақтда, моллар учун 70 % озуқа импорт қилинмоқда - президент чорвачилик соҳасини танқид қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Кеча, 13 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилиш бошида президент Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси умумий ҳисобда самарали тизимга эга эмаслигини қайд этиб ўтди.

Мамлакатимизда чорва озуқасига бўлган талаб 120 миллион тоннани ташкил этади, аммо ўтган йилда атиги 47 миллион тонна озуқа ишлаб чиқарилиб, эҳтиёж 40 фоизга қондирилган, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бутун дунёда чорвани озиқлантиришда асосан силос ва омухта ем  ишлатилади. Янгийўл туманида такрорий экин сифатида маккажўхорининг интенсив навидан гектарига 50-60 тонна силос олинганда унинг 1 килограмми таннархи бор-йўғи 150 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, 1 кг шелуханинг бозордаги нархи 2 минг сўмдан ошади. Яъни, шрот-шелухага нисбатан 10 баравар арзон озуқани бемалол чорвадорларнинг ўзи етиштирса бўлади.

Қозоғистон Ўзбекистон туфайли қорамол олиб чиқишни таъқиқлади

Шу билан бирга бўш турган ерлардан чорва учун озуқа навли буғдойдан гектарига 100 центнергача ҳосил олиш мумкин. Бироқ Сирдарёда 16 минг гектар, Тошкент вилоятида 8,5 минг гектар экин майдони ғалладан кейин бўш қолиб кетмоқда, деди президент.

Натижада моллар учун 70 % озуқа импорт қилинмоқда. 2019 йилнинг 10 ойида 80 миллион долларга 160 минг тонна соя ва кунгабоқар шроти, 14 миллион долларга 80 минг тонна маккажўхори импорт қилинди. Тармоқ корхоналарига бу йил озуқа учун 137 минг гектар ўрнига амалда 5 минг гектар ер берилган, холос.

Шунингдек президент наслчилик муаммосида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, маҳаллий чорва моллари 20 минг сўмлик озуқа-ем билан кунига 900 грамм тирик вазн олса (500 грамм гўшт), зотли моллар 1, 6 килограммгача (900 грамм гўшт) вазн олади. Айни пайтда, Ўзбекистонда мавжуд қорамолларнинг бор-йўғи 34 фоизи зотлидир.

Гўшт истеъмол қилиш бўйича Ўзбекистон кимдан орқадаю кимдан олдинда?

Қорамолларнинг 94 фоизи, қўй ва эчкиларнинг 84 фоизи, парранданинг 58 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади.

Маҳаллий бир бош сигирдан соғиб олинадиган сут йилига 2,5 тоннадан ошмаяпти. Ҳар бири 2-3 минг доллардан импорт қилинган наслли сигирлар 35-40 литр сут бериши лозим бўлса-да, чорвадорларга бундай жонзотларни парвариш қилиш сир-асрорлари ўргатилмагани боис маҳсулдорлик ўртача 25 литрдан ошмаяпти.

Чорванинг тўғри рационини ишлаб чиқиш, замонавий ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича мутахассислар етарли эмас. Оқибатда фермерларимиз чет элдан ветеринар ва зооинженерлар жалб қилиб, уларга 3-4 минг доллардан ойлик тўлашга мажбур бўлмоқда.

Гўшт нархи нега ошди – россиялик мутахассислар жавоби

Йиғилишда қайд этилганидек, технология асосида чорвани сўйиш тизимли йўлга қўйилмагани терининг сифати бузилишига олиб келяпти, бундан эса чарм-пойабзал саноати ҳам зарар кўрмоқда.

Ундан ташқари йиғилишда паррандачалик, балиқчилик, қуёнчиликни ривожлантиришда дуч келинаётган муаммолар, озуқа-ем ишлаб чиқариш, ипак қурти парвариши, элита уруғлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги муаммолар ҳам кўриб чиқилди.

Селектор йиғилишининг батафсиз баёноти билан қуйида танишинг.