Қозоғистон Ўзбекистон туфайли қорамол олиб чиқишни таъқиқлади

© Sputnik / Said Tsarnayev / Медиабанкка ўтишФермерское хозяйство
Фермерское хозяйство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Моллар оммавий равишда Ўзбекистонга олиб чиқилаётгани туфайли Қозоғистонда гўшт дефицити пайдо бўлган ва гўшт нархи кескин ошган.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги мамлакатдан катта ва кичик қолрамол олиб чиқишни таъқиқлади. Сабаблардан бири - Ўзбекистонга олиб чиқилаётган молларни назорат қилиш имкони йўқлиги, дейилган вазирлик буйруғида

Таъқиқ 6 ой муддатга киритилган бўлиб ва у асосан йирик қорамол, бир ёшгача ва ундан катта урғочи бузоқлар, сигирлар, қўй ва эчкиларни олиб чиқишга қарши киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Сентябр охирида Қозоғистон болали сигирларни олиб чиқишни таъқиқлаган эди.

Ўшанда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Ўзбекистонга моллар асосан Қозоғистондаги 78 та озуқлантириш базасидан олиб чиқилаётганини ва уларнинг барчасини назорат қилиш имкони йўқлиги туфайли, вазирлик 50та озуқлантириш базасига қорамол экспортини таъқиқлашга қарор қилган эди.

Маълум бўлишича қозоғистонлик фермерлар оммавий равишда молларини Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишмоқда, чунки у ерда сотиш кўпроқ даромад келтиради. Бунинг оқибатида эса Қозоғистонда гўшт дефицити пайдо бўлган ва гўшт нархи кескин ошган.

Янгиликлар лентаси
0