Ғирром ўйини ёки қуролсизланиш бўйича халқаро шартномаларни бузиш кимга керак

Юта олмаяпмизми,  демак ўйин қоидаларини алмаштирамиз - халқаро стратегик хавфсизлик шартномалари нима сабабдан бузилаётгани ҳақида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Ҳуқуқшунос ва ташқи сиёсат магистри Ольга Сухаревская Халқаро стратегик хавфсизлик шартномалари нима сабабдан бузилаётгани ҳақида. 

Ўрта ва яқин масофа ракеталари ҳақидаги шартнома

Стратегик қуролларни камайтириш борасида дунёда биринчи имзоланган шартнома бу “Ядровий қуролни атмосферада синовдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақидаги шартнома” бўлган эди. У 1963 йилда Буюк Британия, Совет Иттифоқи ва АҚш томонидан имзоланган. Ундан сўнг яна бир неча шартомалар имзоланган. Улардан айримлаги ҳалигача амал қилмоқда, бошқалари ўз кучини йўқотган.

АҚШ СССР билан имзоланган ракеталар ҳақидаги шартномадан чиқишини эълон қилди

Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилда имзоланган Ўрта ва яқин масофа ракеталарини қисқартириш (ДРСМД) ҳақидаги шартноманинг бекор қилиниши энг катта шов шувларга сабаб бўлди. Ушбу шартномани имзолашга АҚШнинг Европада Совет Иттифоқининг Европа қисмига қарши йўналтирилган ракеталарни жойлаштириши ва Совет Иттифоқининг Европага қарши қаратилган ракеталарини жойлаштириш сабаб бўлган эди.

ДРСМД шартларига кўра, АҚШ ва СССР учиш масофаси 500дан 5000 км гача бўлган ракеталарни ишлаб чиқариш таъқиқланар эди. Улар жумласига ҳарбий денгиз кучлари томонидан қўлланиладиган, қанотли ракеталар ҳам киритилган эди. Масалан американинг “Томогавк” ракеталари Ўрта ер ёки шимолий денгизлардан учирилиши мумкин эди.

Путин ракеталар бўйича ўта муҳим фармонни имзолади

АҚШ Россияни асоссиз айблаган ҳолда 2019 йилнинг 1 февралида ДРСМДдан чиқиши ҳақида эълон қилди. АҚШ айбловига кўра Россия 9М729 русумли “Искандер” қанотли ракетасини ишлаб чиқиши билан ушбу шартномани бузган. АҚШнинг ўзи бўлса бундан икки йил олдин 1000км масофагача зарба бера оладиган, самолётларга ўрнатиш учун мўлжалланган қанотли ракеталар ишлаб чиқариш учун маблағ ажратган.

АҚШнинг ушбу қадамига қарши Россия ДРСМД шартномасида ўзининг итирокини расман тўхтатди. АҚШ ҳаракатларига қарама-қарши тенг жавоб сифатида Сергей Лавров Россия ҳам ўрта ва яқин масофага зарба бера оладиган ракеталар ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди. Лекин Россия ушбу ракеталарни америка ракеталари Европада пайдо бўлмагунча ҳеч қаерда жойлаштирмаслигини эълон қилди.

“Очиқ осмон”

Энди бўлса АҚШ ташаббуси билан яна бир хавфсизлик шартномаси ўз кучини йўқотиш арафасида турибди. “Очиқ осмон” шартномаси махсус жиҳозланган самолётларнинг ўзга давлат ҳудуди устидан назорат парвозларини амалга оширишни назарда тутади. Бу шартномага аъзо давлатнинг ҳарбий фаолиятини назорат қилиб туриш мақсадида амалга оширилади.

Трамп ядровий қуролсизланиш эвазига Россиядан санкцияларни олиб ташлашга тайёр

АҚШ устидан парвозларни таъқиқлашга Россия томонидан янги ускуналар билан жиҳозланган икки самолётни сертификация қилиш борасида юборган мурожаатномаси бўлди. Америкалик конгрессменлар ушбу парвозларни “миллий манфаатларга зарар етказувчи жосуслик парвозлари” деб топишди. “Очиқ осмон” шартномасидан чиқиш бўлса айнан АҚШ учун қулайдир. Чунки АҚШ ушбу шартномадан чиқмаган бошқа НАТО давлатлари манбааларидан фойдаланиб Россия ҳудудини кузатишда давом этиши мумкин. Россия бўлса бундай қила олмайди. Спутниклар орқали маълумот олиш мумкин албатта, лекин унда назорат тўлиқ бўлмайди.

Юта олмаяпмизми,  демак ўйин қоидаларини алмаштирамиз - шунақами?

Қандай шартномалар қачон имзолангани ва қандай шароитда улар бекор қилинганини ўрганиб чиққан ҳолда бир нарсани англаш мумкин: АҚШ ва унинг ҳамкорлари бирор соҳада устунликка эриша олмаганда, музокаралар муваффақиятга эришар. СССР ёки Россия техник устунликдан маҳрум бўлиб АҚШ олдинга ўтиб кетса – шартномалар тамом деяверинг. ДРСМД бунга яққол мисол.   

Энди бўлса гипертовушли қурол-яроғни БМТ орқали таъқиқлашга уринишлар бўлмоқда, чунки бу соҳада АҚШ Россиядан орқада қолиб кетдида. АҚШ ана шундай қурол яратган заҳотиёқ ушбу таъқиқ бекор қилинишига ҳам шубҳа йўқ.

Буларнинг барчаси анекдотдаги юта олмагач, ўйин қоидаларини ўзгартиришга ҳаракат қиладиган джентльменга ўхшайди.

СНВ-3 ёки халқаро хавфсизлик қолдиқлари

Бугун Россия ва АҚШ орасида қурол-яроғни чеклаш борасида амал қилаётган ягона  шартнома бу  - Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ҳақидаги шартномадир (СНВ).

Россия савдолашмайди - қуролсизланиш ва санкциялар орасида алоқа йўқ

Фақат ушбу шартномаларни сақлаб қолиш ядро-ракеталар соҳасида мулақ назоратни йўқотишни олдини олиш мумкин.

“АҚШ босқичма-босқич дунёда оддий ва ядровий қуроллар соҳасидаги барча чекловларни, олиб ташлашга ҳаракат қилмоқда, - деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт Борис Рожин. ДРСМДдан чиққандан кейин 2021 йилда “СНВ-3”ни ҳам тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. АҚШ ушбу шартномани тўхтатиш ёки АҚШ Россия билан Хитойга  шартномани бутунлай янгилашни таклиф қилиши ҳақида хабарлар турли даражаларда айтилмоқда”.

Рожин айтишига кўра, АҚШнинг бундай ҳаракатлари оқибатида халқаро хавфсизлик тизими бутунлай бузилиб кетиши мумкин.  

Ушбу вазият Россияни ҳам хавотирга солмоқда, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков. Унинг фикрига кўра, бугунги вазиятда СНВ-3 шартномасини узайтириш стратегик барқарорликни сақлаб қолиш, ядро-ракета қуроли соҳасида назоратни сақлаб қолиш учун ва унинг янги услубларини топгунча амалга оширилган ягона ақлли иш бўлиши мумкин.