ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Москва АҚШ янги президенти Доналд Трампнинг Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш шартларини хотиржамлик билан кутиб олди, РИА Новости хабарига асосан.
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, бундай баённомаларни жиддий қабул қилиш учун, авваломобор, Трампнинг президент лавозимига расман киришишини кутиб туриш кераклигини айтиб ўтди. Шундай бўлсада, Песков айни дамда Россия ўз ядровий қуроллар арсеналини камайтиришни режалаштирмаганини хабар қилди.
Песков айтишига қараганда, Россияга қарши киритилган санкциялар — бу ташқи ва ички сиёсат жиҳатидан ҳам Россия томонидан бажарилиши керак бўлган ишлар эмас.
Федерация Кенгаши вакиллари фикрига кўра, Россия олдида турган ишлар орасида — санкцияларни бекор қилиш керак деган мақсад йўқ, айниқса — хавфсизликни қурбон қилиши йўли билан.
Сенатор Константин Косачев фикрига кўра, Трамп даставвал, нима сабабдан ушбу соҳада қуролсизланиш боши берк кўчага кириб қолганини диққат билан ўрганиб чиқиши керак.
"Россияга қўйилаётган ёлғон айбномалар олиб ташланса, қуролсизланиш учун энг катта тўсиқ — бу АҚШнинг ракеталарга қарши дастури ривожланиши ва дунёда яккаҳокимлик қилишга бўлган ҳаракатлари эканлиги яққол кўриниб қолади. Айнан шу мақсадда НАТО инфратузилмаси, замоавий қуроллар, учувчисиз аппаратлар ва косммосни ҳарбийлаштириш ривожлантирилмоқда", — деди сенатор.
Давлат Думасида санкциялар ва ядровий хавфсизлик масалаларини бир бирига боғламасликка чақиришди.
"Санкциялар — бу икки томонлама жараён. Улар Ғарб иқтисодига ҳам ўзининг негатив таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ўзаро тенг кучли ва таъсирли чораларни муҳокама қилиш керак", — деди халқаро ишлар қўмитаси раиси Леонид Слуцкий.
Россия Федерация Кенгаши Мудофаа Қўмитаси раиси Евгений Серебренников айтишига кўра, бу маслада савдолашишга — Россия мутлақ йўл қўймайди. Сиёсатчининг фикрига кўра, қурол яроғни камайтириш — бу икки томонлама босқичма-босқич олиб бориладиган жараён ва унинг санкцияларга умуман алоқаси йўқ.
Россия Халқаро Ишлар кенгаши бош биректори Андрей Кортуновнинг Трампнинг ушбу таклифида мантиқ топишга ҳаракат қилди.
"Биринчидан, санкциялар аввал Қрим ярим ороли масаласи бўйича, кейин эса Украина шарқидаги воқеалар юзасидан киритилган эди. Уларнинг Россия ва АҚШнинг стратегик қуролсизланиш ҳақидаги шартномасига ҳеч қандай алоқаси йўқ", — дейди Кортунов.
"Ним бўлганда ҳам Трампнинг ушбу таклифи — муҳим ва ижобий белги. Чунки у Трамп учун энг муҳим бўлган масалаларни намойиш қилади. Бу билан Трамп — стратегик қуролсизланиш унинг учун Украинадан кўра муҳим эканлигини билдирмоқда. Демак, буни суҳбатга таклиф сифатида қабул қилиш керак", — деди Кортунов.
Геосиёсий муаммолар академияси президенти Константин Сивковнинг фикрига кўра, бугунги кунда ядровий қурол — Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган ягона воситадир.
Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро шартномалар бўлими раҳбари, генерал-лейтенант Евгений Бужинскийнинг фикрига кўра, Россия ядро қуроллар сонини 1550 тадан 1000 тагача бемалол камайтириши мумкин. Лекин бундай ҳолда, стратегик устунликка эга бўлмаслик учун АҚШ ҳам ракетга қарши мудофаа тизими ва космик қуролларни чеклаши керак бўлади.
Бужинскийнинг фикрига кўра, бу борада "батафсил гаплашиб олиш керак" ва икки томонни ҳам қониқтирадиган шартнома имзолаш керак. Унда Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига Американинг стратегик устунликка эга бўлишига йўл қўймаслиги керак.