Трамп ядровий қуролсизланиш эвазига Россиядан санкцияларни олиб ташлашга тайёр

© REUTERS / Mike SegarАҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий қуролларни сезиларли даражада камайтириш эвазига Россияга қарши киритилган санкцияларнинг бир қисмини олиб ташлаши мумкинлигини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Трамп ядровий қуролсизланиш эвазига Россияга қарши киритилган  санкцияларнинг бир қисмини олиб ташлашга тайёр. Бу ҳақида у Британиянинг Times ва Германиянинг Bild нашрларига берган интервьюсида хабар қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Россияга қарши киритилган санкциялар бор – қараб кўрайликчи, Россия билан қандай битимлар тузиш мумкин экан. Менинг фикримча, ядро қуроли сезиларли даражада қисқартирилиши керак”, — деди Трамп.

Айни дамда Россия санкциялардан жуда қийналаётган бўлса-да, ушбу вазиятни кўпчилик учун фойдали бўлган йўл билан ҳал қилиш мумкин, деди Трамп.

Олдинги чиқишларида Трамп Россияга қарши киритилган санкцияларни дарҳол бекор қилмаслигини эълон иқилган эди. Унинг фикрига кўра, агар Американинг Россия билан муносабатлари яхшиланса ва Россия АҚШга ёрдам бера бошласа, “агар иккала ҳам томон ажойиб ишларни биргаликда бажарса, унда санкцияларни сақлаб қолишнинг нима кераги бор?”

Россия ва АҚШ муносабатлари 2014 йилда Украинадаги вазият туфайли кескин ёмонлашган эди. ЕИ мамлакатлари АҚШ ва Канада аввал айрим шахсларга нисбатан индивидуал санкциялар киритди, кейин иқтисоднинг бутун бошли секторларига қарши санкциялар киритилди. Бунга нисбатан Россия ҳам санкцияларга қўшилагн Европа Иттифоқи мамлакатларига қарши чекловчи чоралар киритган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0