Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий чиқинди қутиси ўрнатилади

Тасдиқланган қоидаларда, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

- маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;

- қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;

- маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;

- чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;

- ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.