ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Тасдиқланган қоидаларда, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
- маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;
- қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;
- маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;
- чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;
- ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.