Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий чиқинди қутиси ўрнатилади

© Пресс-служба ГУП "Махсустранс"В Ташкенте установят современные мусорные урны
В Ташкенте установят современные мусорные урны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимияти билан мазкур масалада музокаралар олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри бўйлаб 66 мингдан ортиқ замонавий чиқинди қутиси ўрнатилади. Бу ҳақда “Махсустранс” матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича,Тошкент шаҳар ҳокимияти билан мазкур масалада музокаралар олиб борилмоқда.

© Пресс-служба ГУП "Махсустранс"В Ташкенте установят современные мусорные урны
Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий чиқинди қутиси ўрнатилади - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте установят современные мусорные урны

Маълумотларга кўра, кунига маҳалла ва корхоналардан 1800 тонна чиқинди йиғилади ва бу 45 та темир йўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун кунига 240 та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.

Ўтган йил давомида 10 мингдан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги чиқинда қутилар ўрнатилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 2000 дан ортиқ ўрнатилиб, шундан 300 дан ортиғи сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жорий йилнинг 1 февралидан чиқиндиларни ташиб кетганлик учун тарифлар оширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0