Жанубий Корея ва Япония қирувчилари Россия бомбардимончисини кузатишди

Россия бомбардимончисини кузатиш учун Жанубий Корея ва Япония ўз қирувчиларини кўтарди. Россия самолёти олдида яна Су-35С қирувчилари ҳам бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россиянинг иккита стратегик бомбардимончиси Ту-95МС Япония, Сариқ ва Жанубий-Хитой денгизлари устидан режали парвозларни амалга оширди. РИА Новости хабарига асосан.

Россия ва Германиянинг танклари солиштирилди

Россия самолётини кузатиш учун Токио ва Сеул ўз қирувчиларини осмонга кўтарди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги.

Узоқ авиация самолётлари Су-35С қирувчилари томонидан кузатиб борилди.

Алоҳида маршрутларда Ту-95МС Жанубий Кореянинг F-15 ва F-16 ҳамда Япониянинг  F-2 қирувчилари кузатиб борди.

Россиялик учувчилар парвозларни бошқа давлатларнинг чегараларини бузмаган ҳолда ҳаво бўшлиқларидан фойдаланиш халқаро қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.