ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россиянинг иккита стратегик бомбардимончиси Ту-95МС Япония, Сариқ ва Жанубий-Хитой денгизлари устидан режали парвозларни амалга оширди. РИА Новости хабарига асосан.
Россия самолётини кузатиш учун Токио ва Сеул ўз қирувчиларини осмонга кўтарди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги.
Узоқ авиация самолётлари Су-35С қирувчилари томонидан кузатиб борилди.
Алоҳида маршрутларда Ту-95МС Жанубий Кореянинг F-15 ва F-16 ҳамда Япониянинг F-2 қирувчилари кузатиб борди.
Россиялик учувчилар парвозларни бошқа давлатларнинг чегараларини бузмаган ҳолда ҳаво бўшлиқларидан фойдаланиш халқаро қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.