ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. 125 миллиметрлик тўпга эга бўлган янги Россия Т-14 “Армата” танки қатор кўрсаткичлар бўйича Германиянинг “Қоплон-2” (Леопард-2)дан устун эканлиги маълум бўлди, деб ёзди Германиянинг Die Welt нашри. РИА Новости хабарига асосан.
Ҳозир Германия ва Франция биргаликда янги жанговар танкни ишлаб чиқмоқда. Бироқ лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги рақобат кескинлашиши мумкин. Ҳаммасига тўп сабаб бўлди. Чунки, “Леопард” учун қурол етказиб берадиган “Рейнметалл” қурол концерни олдинги 120 миллиметрлик модел ўрнига 130 миллиметрли қурол ишлаб чиқарди.
Шу билан бирга, йил бошида Франциянинг “Некстер” қурол-аслаҳа концерни Леcлерcнинг прототипи - Терминатор деб номланган танкга ўрнатилган 140 мм калибрли қуролнинг муваффақиятли отиш синовларини ўтказганлигини эълон қилди.
Иккала концерн ҳам уларнинг тўплари "Асосий ер жанговар тизими" деб номланган қўшма немис-француз лойиҳасига мос келади ва 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак деб ҳисобмоқда.
Россиянинг Т-14 “Армата” янги авлод танки 1500 от кучига эга дизел двигател ва “Малахит” ҳимоя модули билан жиҳозланган. The National Interest нашри бу танкни "дунёдаги энг хавфли танк" деб атади.
Леопард 2 - Германиянинг асосий жанговар танки ҳисобланади. У Германия, Голландия, Австрия, Норвегия, Швеция, Швейцария, Испания, Дания, Греция, Финляндия ва бошқа давлатлар армиялари билан хизмат қилмоқда. У кўп қиррали зирҳларни, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя ва тунда кўриш мосламалари билан жиҳозланган.