МДҲ ўз шенгени. Россия чегараларида нима ўзгариши мумкин?

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев МДҲ учун Шенгенга ўхшаш ягона виза тартибини жорий этишни таклиф қилди. Қардош республикаларнинг "Ҳамдўстлик визаси"га қанчалик эҳтиёжи бор РИА Новости материалида ўқинг.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik, Антон Лисицын. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев МДҲ учун Шенгенга ўхшаш ягона виза тартибини жорий этишни таклиф қилди. Агар бу ғоя амалга ошса, Россия Ҳамдўстликнинг айрим давлатлари билан умумий чегараларга эга бўлади. Ҳозирча ҳатто Иттифоқ давлатлари доирасида бу амалга оширилгани йўқ. Минск 2017-йилда 80та давлат фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этган бўлиб, бу ўзаро норозиликка олиб келган эди. Қардош республикаларнинг "Ҳамдўстлик визаси"га қанчалик эҳтиёжи бор РИА Новости материалида ўқинг.

Дарига Назарбаева Ўзбекистон билан "шенген" виза тартибини ўрнатишни таклиф қилди

Яқин ва турфа қўшнилар

Токаев "МДҲ визаси"ни таклиф этар экан, бунга сабаб қилиб туризмни ривожлантириш заруриятини кўрсатган эди. "Ҳамдўстликнинг ҳар бир давлати ўз ноёб дам олиш зонаси, табиий-ландшафти ва тарихий объектларига эга", - деганди у.

Токаевдан олдинги президент Нурсултон Назарбоев собиқ СССР сарҳадларидаги интеграллашувнинг ғоявий илҳомчиси бўлган. Аммо гап бу ерда фақатгина анъанани давом эттиришдамас: Қозоғистоннинг иккинчи президенти — кадровик дипломат ва у фақатгина давомли нарсалар ҳақида гапиради. Аслида, республика раҳбари, бу сингари лойиҳанинг амалга ошишига ҳалал бераётган тўсиқларга ҳам ишора қилди. "Таассуфки, МДҲ давлатлари миллий виза ва миграция қонунчилигида сезиларли фарқлар сақланиб қолмоқда", - деди Токаев.

Тожикистон Марказий Осиёда "ипак йўли визаси" жорий этилишини қўллаб-қувватлади

Аслида йўқ чегара

Ҳақиқатда масалан, Қозоғистон, бир неча ўнлаб мамлакатларга - Австрия ва Австралиядан тортиб АҚШ ва Филиппинга қадар - ўз ҳудудига визасиз кириш имконини тақдим этди. Лекин ҳаммаси жавобсиз — "дунё ҳамжамияти" ва "ривожланган давлатлар" Нур-Султонга бу ташаббусга яраша жавоб қайтармадилар. Қозоғистон фуқаролари стандарт таомиллардан ўта туриб, виза олишлари шарт. Собиқ СССР республикаси шунчаки потенциал инвесторлар ҳаётини енгиллаштириб, кириш туризмини қўллаб-қувватламоқда. Унинг бошқа давлатлар билан ягона миграция майдони йўқлиги туфайли, муаммолар пайдо бўлиши мумкин эмас. Лекин агар мамлакатлар ўртасида чегара назорати йўқ экан, уларнинг чегаралари умумийга айланади.

Россия ва Беларусь шундай муаммога дуч келишган эди. 2017-йил феврал ойида Минск 80та давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилди. Бир тарафдан бу республиканинг суверен ҳуқуқи эди. Бошқа томондан — 1997-йилдан Россия ва Беларусни Иттифоқдош давлатлар тўғрисидаги келишув бирлаштириб туради. 2017-йилга қадар чегарани кесиб ўтиш икки давлат ўртасида шунчаки расмиятчилик эди холос, иккала қўшни ҳам умумий чегарага эга эканликларини оммага эълон қилгандилар.

Қозоғистон президенти МДҲ учун ягона виза жорий этишни таклиф қилди

Шу боис, Москва Беларусь қарорига муносабат билдирмаслиги мумкин эмасди — Кремль визасиз тартиб фақатгина Беларуснинг ўзига тегишли эканини қайд этди. Шу билан Россия олдиндан иттифоқдоши билан бутун чегара бўйлаб чегара олди зонаси тартибини киритди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) фуқаролар ва транспорт воситаларини назорат қилиш постларини ўрнатди. Беларусдан келадиган авиарейслар аэропортларнинг халқаро терминалларига кўчирилди, йўловчиларнинг ҳужжатлари текширила бошланди.

Беларус ҳукуматига бу ёқмади. Республика ТИВ матбуот-котиби Дмитрий Мирончик Россия чегара олди зоналарини ташкил этиб, Беларусь фуқароларини чет элликларга тенглаштирди, дея баёнот қилди. Александр Лукашенко иттифоқдош ҳаракатларида иттифоқлик шартномаси бузилганини илғади.

"Давлатлараро келишувлар, битимлар мавжуд. Вазирлардан бири эса, у кучли "эфэсбешник"лардан ва ҳоказо, (Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников. — таҳр.) бир қалам тортиб, ўз буйруғи билан барча келишувларга нуқта қўйди. Бу нима, нормал ҳолатми?" — дея эътироз билдирарди Беларусь президенти. Минск Москва ҳаракатлари асосли эканлигини тушунишдан воз кечган бўлса-да, иш аччиқ эътирозлардан нарига ўтмади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида паспортдаги рухсатнома фақат Туркманистонга борилганда керак бўлади. МДҲнинг бошқа аъзолари бундай чораларни Ашхободга нисбатан ҳам қўллашган.

2008-йилги можародан кейин Россия ва Грузия ўзаро виза тартибини ўрнатдилар, сўнгра 2012-йилда, Тбилиси россиялик туристлар оқимини қўллаб-қувватлаш мақсадида чекловларни бекор қилди. 2018-йилгача Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бир-бирлариникига бориш учун виза олишлари керак эди.

Россия Ўзбекистон фуқаролари учун виза киритмайди

"Кўпроқ ишлаган яхши"

Иқтисодиёт олий мактаби жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети декани ўринбосари Андрей Суздальцев Ҳамдўстлик давлатлари умумий визаси ғоясига ишончсизлик билан қарайди. "МДҲнинг қатор давлатлари атроф дунё билан ўзаро муносабатда алоҳида тартибга эга. Мисол учун, Туркманистонни олайлик, у нафақат суверенитети ҳақида таъкидламоқда, балки Ҳамдўстликнинг бошқа давлатларидан узоқлашди ва яккаланиб олди — у ерга бориш учун ҳатто қўшнилар, яқин чет давлатлар ва собиқ иттифоқ давлатлари фуқаролари учун ҳам виза керак".

"Ушбу ташаббусни ҳаётга татбиқ этишда қандай муаммолар юзага келиши мумкинлигини Россия-Беларус форматидаги муносабатларда кўриш мумкин, — дея давом этади Суздальцев. — Биз мамлакатни беларуслар сингари, бирёқлама тартибда очолмаймиз — бу хавфсизлик, обрў ва бошқа кўпгина масалалардир. Чет элликлар биз билан Беларусь, Арманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасини хотиржам кесиб ўтишлари учун биз энг аввало қонунчилигимиз ва виза сиёсатини бир шаклга келтирмоғимиз лозим. Муносабатларимиз синхронлашиши керак. Дейлик, Исроил россияликларга визасиз киришни тақдим этганида, беларуслар ҳам бунга эришишга интила бошладилар. Шу билан бир вақтда биз Минск билан бирга ягона иттифоқ визасини жорий этишга ҳаракат қиляпмиз, бу борада Иттифоқ мамлакати давлат котиби Григорий Рапота улкан ишни амалга оширди. Бу бир неча маротаба эълон қилинди ҳам, аммо шу вақтга қадар ҳаётга татбиқ этилмади".

Ҳақиқатан ҳам, умумий визаларни киритишга ҳалал бераётган сабаблар ҳақида 2018-йилда Рапота максимал даражада атрофлича гапирган эди: "Қатор технологик деталлар бизнинг ҳуқуқ-тартибот органларимиз ва ташқи ишлар вазирликларимиз томонидан қўшимча ўрганишни талаб этди. Мени фикримча, бу ҳолатда кўпроқ ишлаб, кейинчалик қайта ишланмайдиган ҳужжатни тайёрлаган маъқулроқ", - нега бу ерда шошилиш керак эмаслиги сабабини Иттифоқ давлати давлат котиби шундай тушунтиради.

ОДКБ ОБСЕ бўлиши учун

Қозоғистонлик сиёсатшунос Дониёр Ашимбаев "Токаев биринчи иш жойи бўйича - дипломат" эканлигини эслатиб ўтади. "У халқаро келишувлар аҳамиятини яхши тушунади ва омма олдида томонлар кулуарларда у ёки бу тартибда ишлаб чиққан режалар ҳақида гапиради. Бундай таклиф йиғилганларда аллергияни келтириб чиқармаслиги керак", - дейди эксперт.

Бундан ташқари, профессионал дипломатнинг ҳақиқий, ҳамиша ҳам аниқ кўринмайдиган мақсади бўлади. "Қозоғистон собиқ иттифоқ майдонида барча уюшмаларга аъзо, Нур-Султон (аввалги Остона) эса интеграллашув локомотиви бўлган.

Хорижлик ватандошларга виза бериш ва вақтинча прописка қилиш тартиби белгиланди

Аммо Қозоғистон, дейлик, энг обрўли мамлакат эмас. Россиянинг бирлашиш ҳақидаги ташаббуслари - Ғарб билан қарама-қаршиликка киришишга даъватдек қабул қилиниши мумкин. Пекин ташаббуслари хусусида ҳам қўрқувлар бор. Коллектив хавсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) ҳам қирқ йилдан ошиқ вақтдан буён Европада барчани яраштираётган, суд қилаётган, арбитр вазифаси ва ҳоказо ролларни бажараётган, умуман олганда сиёсий мавқе ва таъсирга эга бўлган ОБСЕ ролини ўзида синаб кўриши мумкин. Бундай ташкилот Осиёда керак. Бироқ, агар бизда ўз ОБСЕмиз йўқ экан, нега даставвал хусусий Шенгенимизни яратмаймиз?", - дейди Токаевнинг гапларини изоҳлайди Ашимбаев.

Сиёсатшунос фикрига кўра, ягона миграция майдони собиқ иттифоқ давлатлари уюшмасига янгича маъно беради. "Барча МДҲни мазмунсизлиги учун танқид қилар эди, ЕОИИ (ЕАЭС) - гўёки Россия манфаатларини кўзлаб ташкил этилган дейиларди, ШҲТ -  Хитой манфаатларига хизмат қилиши урғуланарди. Амалиётда эса ҳеч ким ушбу ташкилотларни тарк этишни хоҳламайди. Грузияни ҳисобга олмаганда - аммо бу бошқа воқеа. Ҳатто позицияси барча совет ва собиқ иттифоқ тузилмаларига нисбатан қаҳрли хазм қилмаслик асосида қуриладиган Украина ҳам МДҲни тарк этишга шошилмаяпти - тушунарсиз тузилмаларга эга Ҳамдўстлик таркибида бўлиш ўта қулай. Умумий виза майдони эса интеграллашувга туртки бериши мумкин. ЕИ ва Шенген зонаси ҳам кўпинча ягона ҳудуддек қабул қилинади", - деб қўшимча қилади Ашимбаев.

АҚШ Хитой фуқароларига виза бериш тартибини мукаммаллаштирди

Токаев туристлар учун визалар ҳақида гапирган эди. Аммо Россия Федерал миграция хизмати собиқ директор ўринбосари Владимир Поставнин фикрича, ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этиб, ҳозирча мавҳум бўлиб турган муаммоларни ҳам ҳал этишга тўғри келади. МДҲ ёки Ҳамдўстлик чегарасидаги ҳар қандай бошқа турдаги уюшма ягона миграция майдонига айланади.

"МДҲ ягона виза майдони ташқи периметрда қандай ҳаракат қилади, деган масала ўткир турибди. Яъни "шартли Шенген" МДҲ ичида ушбу режимга кирмайдиган давлатлар муносабатларига ҳамда уларга нисбатан виза тартиби амалда бўлган давлатлар муносабатларига қандай таъсир кўрсатади, — дейди Поставнин. — Ҳозирда виза тартиби амал қиладиган давлатдан келадиган чет эллик аниқ давлатдаги аниқ иш берувчидан бевосита ишга жойлашиш учун рухсатнома олади. Уни олгач, у МДҲ ичида бошқа мамлакатга бориб, у ерда эркин меҳнат фаолиятини амалга ошира олмайди. Агар МДҲ ягона виза майдони шундай бир шароитни яратса-ки, визали давлатлардан келадиган чет элликлар Ҳамдўстликнинг исталган мамлакатида эркин ишлай олса, бу албатта ҳолатни туб негизида ўзгартиради. Шунда бу майдоннинг амалий аҳамияти кенгаяди".