ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. РФ Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга амалга оширган сафари якунида Россия ўзбек фуқаролари учун виза киритишни режалаштирмаётганини айтди. Миграция оқимини тартибга солиш учун бошқа инструментлар бор, деган Медведев "Россия-1" каналида "Вести в субботу" кўрсатувида берган интервьюсида.
"Агар Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг муносабатларимиз ҳамиша шериклик даражасида бўлган. Аммо қайсидир даврда улар ривожланишдан тўхтади, улар чириётган фазага тушганди. Ҳозир эса Ўзбекистон президенти, Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий муносабатларни ривожлантириш курсини олди. Шу боис биз жуда мамнунмиз", - деди Медведев.
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистонга виза киритишни режалаштирмаяпти, чунки миграция оқимини тартибга солувчи бошқа инструментлар мавжуд.
"Мисол учун ташкиллаштирилган тартибда мигрантларни юбориш ва бошқа усуллар... Ҳар ҳолда бу борада ишлар амалга оширилмоқда", - деди Медведев.
Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи: ёрқин лаҳзалар >>>