Дарига Назарбаева Ўзбекистон билан "шенген" виза тартибини ўрнатишни таклиф қилди

© Sputnik / Максим МасловДарига Назарбаева
Дарига Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Silk viza – ЕИнинг шенген визасига ўхшаш тартибда амал қилади: мамлакатлардан бирига виза олган турист иккинчисига кириш ҳуқуқига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Қозоғистон парламентининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси, Нурсултон Назарбаевнинг қизи Дарига Назарбаева Ўзбекистон билан Silk viza  визаси тартибини ўрнатишни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Silk viza – ЕИнинг шенген визасига ўхшаш тартибда амал қилади: мамлакатлардан бирига виза олган турист иккинчисига кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қирғизистон. Талас вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Марказий Осиёда шенген тартибини таклиф қилмоқда

Ушбу таклиф, Қозоғистоннинг Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм қўмитаси депутатлари учрашувда таклиф қилинди.

“Қозоғистон ва Ўзбекистонда нафақат туризмни ривожлантириш, балким бизнинг мамлакатларга хорижий юртлардан туристлар келишини ҳам рағбатлантириш керак. Улар Ўрта Осиёнинг барча диққатга сазовор жойларини томоша қилишни истайди. Бунинг учун эса, умумий виза ташкил қилиш керак бўлади”, - деди Назарбаева.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон сенаторлари божхона назоратини яхшилаш, ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини ошириш, туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

Дарига Назарбаеванинг фикрига кўра, шаффоф ва очиқ, дўстона чегара ташкил қилиш керак. Ўшанда барча соҳаларда муносабатлар ўз-ўзидан тикланади.

Сенатор, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона жараёнларини умумийлаштиришни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0