Трамп Европага ультиматум қўйди

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича Европага ультиматум қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга Европа ва бошқа мамлакатлар ўз ҳиссаларини қўшмагунга қадар Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатиб қўйишини маълум қилди.

Трамп Россия ва Украинани қўлга олинганлар қайтарилганлиги билан қутлади

“Улар буни бажаришмаяпти. Фақат АҚШ. Биз катта миқдордаги пулни беряпмиз, ва мен сўрайман: нима учун?”, - дея Трамп сўзларидан келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Washington Post газетаси АҚШ администрациясидаги юқори лавозимли амалдорга таянган ҳолда Трамп Украинадаги юқорида даражадаги коррупция сабабли Киевга тахминан 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пулини ажратишни вақтинчалик блоклаб қўйишни топширганини хабар қилган эди.