ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга Европа ва бошқа мамлакатлар ўз ҳиссаларини қўшмагунга қадар Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатиб қўйишини маълум қилди.
“Улар буни бажаришмаяпти. Фақат АҚШ. Биз катта миқдордаги пулни беряпмиз, ва мен сўрайман: нима учун?”, - дея Трамп сўзларидан келтиради РИА Новости.
Аввалроқ Washington Post газетаси АҚШ администрациясидаги юқори лавозимли амалдорга таянган ҳолда Трамп Украинадаги юқорида даражадаги коррупция сабабли Киевга тахминан 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пулини ажратишни вақтинчалик блоклаб қўйишни топширганини хабар қилган эди.