Алишер Султонов АЭСнинг янги блоклари, Марказий Осиё бирдамлиги ва гидроэнергетика ҳақида

Энергетика вазирлари форуми (МОМИҲ) якунларига кўра, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Алишер Султонов республикага яна иккита блок нега кераклиги, минтақа мамлакатлари углеводород захираларини қай тарзда тақсимлашни режалаштираётгани ҳақида гапирди
Sputnik

— Ўзбекистонда нефт-газ соҳасидаги ислоҳотлар қандай амалга оширилмоқда? Бу ўзгаришлар туфайли манфаатлар тўқнашуви рўй бермаяптими?

Ўзбекистонда 2та янги газ кони топилди

— Шу вақтгача мавжуд тизим бизни чуқур инқироз ёқасига олиб келди. Республиканинг бутун бошли ёқилғи-энергетика комплексини ислоҳ қилиш лойиҳаси бир неча йил давомида ОТБ, ЕТТБ сингари халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, Boston Consulting Group (BCG) маслаҳатчиларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилган. Айнан шу компания ислоҳотларни амалга ошириш устида ишлаган.

Гап бу ерда, кимдир келиб, "мана бундай ишлаш керак", деб бизга ўргатиб, биз бу кўрсатмаларни бажарганимиз ҳақида бормаяпти, аксинча, биз экспертлар билан биргаликда янги энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида қатнашдик. Умумий ҳисобда бу ишга бир ярим йил вақт сарфладик. Ислоҳотлар нефт-газ соҳасини ҳам, электр-энергияси соҳаларини ҳам қамраб олди, аммо бу ҳеч қандай манфаатлар тўқнашувини юзага келтиргани йўқ.

Мисол учун, Ўзбекистонда ким ишлашидан қатъи назар, дейлик, у хоҳ "Лукойл", хоҳ "Газпром" ёки "СНПС" бўлсин, қолаверса жорий йилда "Зарубежнефть»", "Татнефть", British Petroleum, SOCAR, Mubadala Petroleumлар ҳам келмоқда - "Трансгаз" Ўзбекистондаги ягона оператор бўлиб қолаверади. 

“Лукойл” Ўзбекистонда учта МТТ қуради

Уч йил аввал эса биз бу ҳақда ҳатто хаёл қила олмас эдик.

Янги тизим мамлакат нефт-газ секторининг барча иштирокчилари учун энг адолатли шароитларни яратди, "Ўзбекнефтгаз" эса, биз, Энергетика вазирлиги учун монополистдан мавжуд кўпсонли ёқилғи-энергетика комплексидаги компанияларнинг бирига айланди.

Ўз навбатида "Трансгаз", магистлар газ ўтказгичлар давлат монополияси сифатида республикага келадиган, газ тармоғига уланиш ҳуқуқини қўлга киритган барча компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Бундай модель замонавий бозор шароитига мос, шу учун ҳам соҳанинг йирик ўйинчилари бугун Ўзбекистонга ҳеч иккиланмай келмоқда.

— Ўзбекистон иқтисодиёт очиқлигига қараб курс олган, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб қилмоқда, шу жумладан стратегик секторга ҳам. Беш йиллик истиқболда мамлакат нефт-газ мажмуаси ҳолатини қандай тасаввур этасиз?

Ўзбекнефтегаз тизимида қандай муаммолар бор - раис ўринбосари жавоби

— Соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Биз нимани хоҳлаган эдик? Ўз олдимизга қўйган асосий вазифа - шу вақтгача мавжуд бўлган тизимни қисмларга бўлишни. Бу монстр бесўнақай эди, яъни ўз ёғида ўзи қоврилиб ётганди. Барча ички олди-бердилар алоҳида схамалар бўйича амалга ошарди: пул эмас, фақат товар айланарди. Президент шу соҳа негизида шаффоф, мобил, ўз олдиган қўйилган вазифаларни тезкор бажарадиган бир нечта компанияларни ташкил этиш топшириғини берди. Яъни биз, қазиб олишни қайта ишлашдан ва транспортировкадан ажратдик, шунингдек, инвесторларни жалб этиш бўйича алоҳида тузилмаларни ташкил этдик.

Мисол учун, "Ўзбекнефтегаз" тузилмасидан ихтисослашмаган бўлимларни чиқаришга мажбур бўлдик, шунингдек, сервис хизматларини аутсорсингга ўтказдик. Илгари "Ўзбекнефтегаз" таркибида республика аҳамиятига молик олтита қурилиш трестлари мавжуд эди. Биз уларга уч йилдан сўнг сизларни стабил буюртмалар билан таъминлаймиз, дедик. Уч йилдан сўнг тендер асосида ишлашга ўтамиз. Бу адолатли бозор механизми. Чунки сен ё рақобатбардош бўлишинг керак, ёки бизнесингни ташла. Бурғулаш компаниялари билан ҳам худди шундай қилдик. Улар ҳозир жуда норози, лекин, биз аминмизки, уч-тўрт йилдан сўнг улар биздан миннатдор бўлади. Биз улар олдига рақобат бозорининг қатъий шартларини қўйиб, ҳаражатларни оптималлаштириш, модернизация ва сифат даражасини кўтаришга туртки бўляпмиз. 

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" инновацион марказ ташкил этиш ниятида

Табиийки, янги қоидаларга ўтиш осон кечгани йўқ, чунки бу схемада жуда узоқ ишлаганмиз ва кўникиб қолган, янгича ишлашга ҳушимиз йўқ эди. Шу боис, ишни аввало ўзимизни ўзгартиришдан бошлашимиз талаб этилганди. Фақат шундан кейингина у ёки бу соҳани ислоҳ қилиш мумкин.

— МОМИҲ (ЦАРЭС) форумида Тошкентда Марказий Осиёда газ тақсимловчи ягона мувофиқлаштирувчи марказни ташкил этиш ташаббуси билан чиқдингиз. Бу таклифингизни иштирокчилар қандай қабул қилди?

— Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон жуда ўзгарди, бу эса қўшни республикалар, умуман минтақада ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари, биз алоҳида-алоҳида эмас, балки бирга бўлсаккина яхши бўлишини тушундилар. Ҳозир ким муҳимроқ эканлиги ҳақида ўйлайдиган вақт эмас - ҳамма муҳим.

Алишер Султонов Ўзбекистон Париж битимини қай тарзда бажаришини айтди

Буни бугун нафақат барча даражада, балки иқтисодиёт, энергетика секторларида ҳам тушуниб етдилар. Хавфсизлик, мамлакатнинг нормал ҳаёти, аҳолини энергия ресурслари билан стабил таъминлаш ва саноат корхоналарининг фаолияти  айнан энергетика сектори фаолиятига чамбарчас боғлиқ.

Бизнинг ташаббусимизни ҳамкасбларимиз ижобий қабул қилишди. Ҳозирдан ушбу масалани қозоғистонлик ҳамкасблар билан муҳокама қилишни бошладик. Хусусан, биргаликда ташқи бозорларга чиқишни режалаштираяпмиз, масалан, афғон бозорига.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда газни тақсимловчи марказ ташкил этилишини қўллаб-қувватламоқда ва бу лойиҳага маблағ ажратишга ҳам тайёр.

— Ўзбекистон энергетиканинг янги тармоғи - атом энергетикасини ташкил этмоқда. Нега республика орадан шунча йил ўтиб бу йўналишни ривожлантиришга қарор қилди? Юқори технологик ишлаб-чиқариш туфайли иш жойларининг қисқариб кетиши хатари йўқми?

Лихачёв: халқаро атом лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига қўшимча импульс беради

— Биринчидан, атом энергетикасининг ривожланиши иш ўринларининг қисқаришига олиб келади, деб ҳисобламайман. Аксинча, АЭС қурилиши ва эксплуатацияси ҳар қандай давлатни янада интеллектуал, янада ўқимишли муҳандисларни тарбиялашга мотивация қилишига ишончим комил. Бундан ташқари, бу нафақат энергетика, балки тиббиёт, қурилиш ва янги технологиялар ривожи ҳам демакдир. Ҳозирда юз нафар бўлғуси мутахассислар Москвада МИФИда таҳсил олишмоқда. Яна шунчаси сентябрда МИФИнинг Тошкентда янги очилган филиалига ўқишга кирди.

Атом энергетикаси – Ўзбекистон учун янги соҳа, бироқ ядро физикаси республикада ўзининг тарихий анъанасига эга. Мамлакат 25 йилдирки МАГАТЭ аъзоси ҳисобланади, Ўзбекистондаги Ядро физикаси институти эса ярим асрдан зиёд вақт давомида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

АЭСни қуриш қарори бирданига қабул қилинмаган, экспертлар гуруҳи бу нозик масала устида бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида ишлади. Атом станциялари бугун экологик жиҳатдан хавфсиз, углеродсиз деб тан олинган, бунинг устига Ўзбекистон - уран қазиб олиш бўйича етакчи давлатлардан биттаси. Ёқилғи учун хом-ашё, илмий салоҳият ва инсон капиталига эга мамлакатимиз 10-15 йил муқаддам бу каби лойиҳани ҳаётга татбиқ этиши мумкин эди. Бундан ташқари, архив ҳужжатларини кўтарганимизда, республикада АЭСни қуриш режаси 1970-йилларда ҳам бўлганлигига гувоҳ бўлдик.

Гитлер нима учун атом бомбасини ярата олмади

Росатом билан биргаликда АЭСнинг илк иккита блокини қуриш бўйича лойиҳани ишга туширган эдик, аммо МАГАТЭнинг сўнгги анжуманида ташкилот раҳбариятига Ўзбекистон бу майдонда қўшимча яна иккита блок қуриш қарорини қабул қилганлиги ҳақида маълум қилдим. Бу каби стратегик объектларнинг хавфсизлиги ва энергетик самарадорлигидан ташқари, қурилиш рентабеллиги ҳам муҳим. Агар лойиҳалаштириш босқичида яна иккита блокни қўшсак, уларни қуриш бизга арзонга тушади, сабаби барча зарур инфратузилма яратилган бўлади.

 

 

— Минтақадаги сув ресурслари билан боғлиқ мураккаб вазиятлар ва биринчи АЭС қурилишини инобатга олган ҳолда, гидроэнергетика келажагини қандай кўрасиз?

— Бу энергетика соҳасининг муҳим қисми, шу боис, гидроэнергетика ҳеч қачон ўлмаслигига ишончим комил. Тўғри, Саян-Шушен  ГЭСи каби йирик станциялар бизда энди бўлмайди, лекин кичик ва ўрта гидроэлектрстанцияларга эҳтиёж бор. Мисол учун, ҳозирда битта поселка учун станциялар тармоғини яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бу ресурс, бу Аллоҳ томонидан инъом этилган тоза энергетика, ва биз ундан фойдаланмоғимиз лозим.

Ўзбекистонда ва умуман, Марказий Осиё минтақасида ГЭСларга нафақат энергетик лойиҳалар, балки мелиоратив объектлар сифатида ҳам қаралади: сувлар захиралари яратилади, ортиқчаси эса электр токи олиш учун ишлатилади. Бу соҳада Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа давлатлардаги жаҳоннинг энг етакчи мутахассислари билан алоқада бўлиб, энг олд ускуна ва технологияларни тармоққа жорий этиб келаяпмиз.