Давлат архивларидаги айрим ҳужжатлар махфийликдан чиқарилади

Фармонга мувофик 2020 йил 1 июнгача давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент Фармони қабул қилинди.

Совет аёлларининг уруш йилларидаги жасоратлари ҳақида архив ҳужжатлар эълон қилинди

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Фармонга мувофик 2020 йил 1 июнгача давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилади.

2020 йил 1 июнгача қуйидаги давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши жорий этилади:

👉 ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

Амир Темур ҳақида Венеция архивидаги ҳалигача чоп этилмаган сирли маълумотлар

👉 иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

👉 архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Мазкур архив маълумотномаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.