Совет аёлларининг уруш йилларидаги жасоратлари ҳақида архив ҳужжатлар эълон қилинди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишКадр из фильма "Москвичи в 1941 году"
Кадр из фильма Москвичи в 1941 году - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги совет аёллариинг уруш йилларидаги қаҳрамонликлари ҳақида ҳужжатларни эълон қилди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги 8 март арафасида ўзининг расмий сайтида Улуғ Ватан уруши йилларида совет аёллари кўрсатган жасоратлар ҳақидаги архив ҳужжатларни эълон қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Уруш йиллари бизнинг халқимиз қанчалар буюк қалбга эга эканини кўрсатган
"Россия Мудофаа вазирлиги расмий сайтида Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида тарихий мультимедия бўлими ишга туширилди, у қаҳрамонликлари ва жасоратлари туфайли Улуғ Ватан урушининг жанг майдонларида умрбоқий шон-шараф қозонган совет аёлларига бағишланган", — дейилади хабарда.

Ҳарбийлар маълумотларига кўра, ушбу бўлимда Россия Мудофаа вазирлиги Марказий архиви фондидан маҳфийликдан чиқарилган қатор ҳужжатлар: мактублар, фотосуратлар, уруш йилларидаги газеталардан қирқиб олинган парчалар, докладлар, мукофот ҳужжатлари жойлаштирилган.

Ҳужжатларда жанг майдонидан 46 нафар ярадор жангчини олиб чиққан ҳамшира Мария Феофанова, қўлбола граната билан душман пулёмет экипажини ҳалокатга учратган ефрейтор Наталья Костяницина, радистка Ольга Флаткина, Совет иттифоқи қаҳрамони Татьяна Барамзина ва танкчи аёл Мария Октябрскаялар томонидан кўрсатилган қаҳрамонликлар ҳақида ҳикоя қилинган.

"Умумий сарлавҳа остида берилган бу хабарларнинг ҳар бири — бу миниатюра шаклидаги тарих, улар ҳаммаси биргаликда эса — мутлақо аёлларга хос бўлмаган жасорат, қаҳрамонликларга лиммо-лим аёллар тақдири калейдоскопидир. Бундай жасоратларни аёллар содир этганига ишонгинг келмайди", — деб таъкидланади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0