Шаҳноза Мирзиёева Сергелидаги МТМ очилишида иштирок этди - фото

Sputnik

Тошкент шаҳри Сергели туманида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан "Бахтли болалик" ва "Билимлар мамлакати" деб номланган иккита давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳам иштирок этди.

Янги лойиҳа: Ўзбекистонда "боғча автобус"лари пайдо бўлади

Ушбу замонавий боғчалар Туманнинг Қумариқ ҳамда 5А даҳасида жойлашган бўлиб, шу пайтгача Ўзбекистонда фаолият юритган боғчалардан тубдан фарқ қилади. Ичкарига қадам қўйишингиз билан, барчаси болалар учун, улар ўзларини бахтиёр ҳис этишлари учун пухта ўйланганлигига гувоҳ бўласиз.

Йирик жавонлар ўрнини мобил модуллар эгаллаган. Ўйин ва ўқув қуроллари болалар бўйи етадиган жойда жойлашган. Гуруҳлар ва коридорларда нутқ ва ёзиш, билимни ривожлантириш, ижод, қурилиш, конструкциялаш ва маетаматика, сюжет ўйинлари, кутубхона каби кўплаб ривожлантириш марказлари мавжуд.

"Сергелида бир йўла иккита МТМ очилиши яна 600 нафар болалар сифатли мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлишини англатади. Шунингдек, қисқа муддатли гуруҳлар очилиб, уларга 240 нафар болалар қабул қилинади", дея таъкидлади очилиш маросимида нутқ сўзлаган Мактабгача таълим вазирлиги раҳбари Агриппина Шин.

1 / 14
Сергели туманида иккита давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.
2 / 14
Очилиш маросимида МТВ раҳбари Агриппина Шин, МТВ Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева, "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов иштирок этди.
3 / 14
МТТлари Сергели туманининг Қумариқ турар жой мавзесида ва 5А даҳасида жойлашган. Янги очилган иккита мактабгача таълим ташкилотларининг умумий қуввати 840 нафар болаларни ташкил этади.
4 / 14
Таълим муҳити Корея Республикасининг модели негизида лойиҳалаштирилган. Лойиҳа муаллифи Шаҳноза Мирзиёева.
5 / 14
Янги мактабгача таълим ташкилотларини қурилишида стандарт лойиҳалардан воз кечилган ҳолда ноодатий дизайн ва замонавий ечимлардан фойдаланилган.
6 / 14
МТМнинг бир ойлик тўлов пули бир бола учун 186 минг сўмни, икки бола учун - 132 минг сўмни ташкил этади.
7 / 14
Гуруҳлар кенг, ёруғ ва шинам, ҳаммасига "тёплый" пол қилинган.
8 / 14
Ўйин ва ўқув қуроллари болалар бўйи етадиган жойда жойлаштирилган.
9 / 14
Мусиқа залида болалар учун мусиқий асбоб-ускуналар, рақамли пианино, саҳнадан тортиб, гримм қиладиган хонагача мавжуд.
10 / 14
Қўл ювадиган раковина ҳам болалар бўйи ўлчамини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.
11 / 14
Болалар овқатланадиган жой.
12 / 14
Болалар учун полга тушса ҳам синмайдиган идишлар келтирилган.
13 / 14
Замонавий боғчада болаларнинг ўзи кўнглига ёққан машғулотни танлайди.
14 / 14
Ҳар бир деталь устида пухта ўйланган ва болалар учун қулай ўйин-ўқув муҳити яратилган.