ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бугунга қадар Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашгани хабар қилинган эди.