Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бугунга қадар Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Нозим Хусанов, министр занятости и трудовых отношений - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазири лавозимига Нозим Ҳусанов тасдиқланди. У ҳақда нималар биламиз?

Бугунга қадар Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0