ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимигаВазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Нозим Хусанов номзодини маъқулладилар. У бунга қадар Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.
Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
Нозим Хусанов мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, банк иши, халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича йўналишларда таҳсил олган. 1997 йилда Тошкент автомобил-йўллар институти (кундузги), 2002 йилда Тошкент молия институти (сиртқи), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида магистратурада таҳсил олган.
Турли йилларда бош бухгалтер, турли банкларда бош мутахассис, бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2004-2005 йй Тошкент шаҳар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган
2005-2010 йй Ўзбекистон Марказий банк эмиссия касаа операциялари департаменти директори ўринбосари
2010-2011 йй Тошкент вилояти Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи
2011-2013 йй Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари
2013-2014 йй Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
2014-2016 йй "Микрокредитбанк" ОАТ банк бошқаруви раиси
2016-17 йй Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари
2017-18 йй Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2018 йилда Сергели тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.
2019 йилда Ўзбекистон президенти томонидан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.
Сергели тумани ҳокими лавозимида туманда кўпгина ижобий ишларни амалга оширгани билан ёдда қолган.