Чўнтакдаги пичоқ нимага керак?

Sputnik Ўзбекистон колумнисти Дилшода Раҳматова одамларни ҳамиша ўйлантириб келган: чўнтакдаги пичоқ нимага керак, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилди
Sputnik

Ўзбекистонда кейинги вақтларда айниқса, ёшлар орасида агрессия ҳолатлари - муаммоларни муомала, мулоқот билан эмас, пичоқбозлик билан ҳал этишга интилиш ҳолатлари сони кўпаяётганини кузатиш мумкин. Ҳар ҳолда охирги вақтларда ҳали Ватанга хизмати сингмаган ёки Ўзбекистон байроғини халқаро саҳналарда баланд кўтаришга улгурган таниқли спортчилар билан шундай ҳолатлар содир этилмоқда.

Олмалиқда фуқаро 18 яшар укасининг бўйнига бир неча марта пичоқ санчди

...Бурунги замонларда йигитнинг ҳамроҳи от, нон ва пичоқ бўлган. Булар ҳаётий заруратлар эди: автомобил йўқ, замон нотинч, ҳали ҳар қадамда сомсахоналар қурилмаган. Зарур бўлган-да!

Бугун айримлар учун ўша қоидалар ҳамон амалда… Кейинги бўлаётган воқеаларга, пичоқбозликларга қараганда қадриятга ҳам айланиб улгурганда ўхшайди. Ўзи шундай ахир, ҳар қандай аҳмоқона одат ҳам бир авлод ўтиб, қадриятга айланиб қолиши мумкин.

Ёдингизда, бир-икки спортчилар пичоқланган эди. Яқинда яша шундай ҳолат бўлди – 23 ёшли Муслимбек Омоновни пичоқлаб қўйишди.

Қизиқ томони, ушбу жанжалларни содир этганларнинг қўлига пичоқ ўтсатдан тушиб қолмаган. Уни йигитлар ўзи билан олиб келган. Нима, улар қасддан шундай қилишганми?  Аслини сўрасангиз, улар пичоқни шунчаки ҳар эҳтимолга қарши чўнтагига солиб келган бўлади. Бироқ бунинг ҳуқуқий баҳоси бошқача: жиноятга тайёргарлик кўриш ва уни қасддан содир этиш!

Шу ҳолатда Чеховнинг театр ҳақидаги гапи ёдга тушади: биринчи саҳнада милтиқ деворда осиқлик турган бўлса, охирги кўринишгача у отилиши керак.

Тошкентдаги коллежда икки ўқувчи пичоқланди: бир ўқувчи вафот этди

Пичоқ масаласида ҳам шундай – пичоқни чўнтакка солиб чиқдингми, у барибир ишга тушади. Буни ўзинг хоҳламассан, лекин бу сенинг инон-ихтиёрингдаги нарса эмас, энди.

Инсон ўзига керак бўлмаган матоҳни кўтариб юрмайди, кўтариб юрибдим, демак ишлатади. Онгли-онгсиз равишда ўзи билан пичоқ оволдими бу унинг кўнгли бузуқлига ишора эмасми?

Албатта, йигитлар ҳар доим қуролга ишқибоз бўлган. Қуролни ёқтиришади, гўзаллик, мукаммаллик тимсоли деб билишади уни. Бу минглаб йиллар давомида уларнинг қонига сингиб кетган. Бироқ инсоннинг қонидан ташқари, онги ҳам бор. Ўйлаши керак эмасми?

Кўп эшитамиз, АҚШда бесабабдан бесабаб фуқаролар ёппасига отилади, ўлдирилади. Бунинг ҳар хил сабабларини айтишади – эси жойида эмас, ҳаётдан тўйиб кетган, кимдандир хафа бўлган. Бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолатларни бирлаштириб турган сабаб – одамларда қурол бор, уни ишлатишни исташади. Камига эса кинолар, телевидения жозибали, чиройли қилиб унинг ишлатилишини намойиш этиб турибди. Одам фалон пулга қурол олиб, уни ишлатиш лозим бўлган ҳолатни бир йил кутади, икки йил,ана, борингки, ўн йил кутади Ҳолат эса юз беравермайди. Оқибатда кутиш жонига теккан қуролбардорнинг ўзи ҳолатни яратишни истаб қолади...

Рецидивист қўлга олинди: у пичоқ билан қаршилик кўрсатган

Пичоқ масаласида ҳам шундай.

Кўпни кўрганлар "қуролнинг деви бўлади, одамни кўтаради", дейишади. Кечки пайт ўзи билан пичоқ олиб чиққан одам уни ишлатишни истайди-да ва у юзага келган энг қулай ҳолатдан фойдаланиб қолмоқчи бўлади.

Албатта, одамлар уни "ўзимни ҳимоя қилишга олдим" деб ўзини ҳам бошқаларни ҳам алдайди. Пичоқдан қанақа ҳимоячи чиқиши мумкин? У ҳужум воситаси.

Албатта, ҳамма ҳам “бугун бу билан бировни пичоқлайман”, деб хаёл қилмайди, бу билан ўзи дуч келиши мумкин муаммоларни енгил ҳал қилмоқчи бўлади. Аслида эса, кўряпмизки, ҳаётда пичоқ эгасини ўн, юз баробар каттароқ муаммоларга дучор қилмоқда. Бир бегуноҳ ҳаётдан кўз юмиб, иккинчиси узоқ йилларга қамалишига сабаб бўлади. Ҳаммаси эса оддий бошланган эди – шунчаки муаммога дуч келса, осон ҳал қилмоқчи эди…

Пичоқланган МИБ ходими президент фармонига кўра "Жасорат" медали билан тақдирланди

Ниҳоят тушунишимиз керак, замонлар ўзгаряпти, эркаклар учун қурол гўзал, мукаммал нарса саналадиган замонлар ортда қолди. Бу борадаги қадриятларни ўзгартириш замони келди.

Қурол билан кўчага чиқиб, мамонт овлайдиган, душманларни ер тишлатадиган замонлар ўтган.

Аллақачон ҳуқуқий давлат, ҳуқуқий жамият қурилган. Энди ҳаммасини қурол эмас, ҳуқуқ ҳал қилмоқда. Энди қурол сизнинг ҳимоянгизни таъминламайди, аксинча, муамоингизни кўпайтиради, холос!