Пичоқланган МИБ ходими президент фармонига кўра "Жасорат" медали билан тақдирланди

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Баҳром Жўраев собиқ ходими томонидан пичоқланиши ортидан, жорий йилнинг 1 август куни касалхонада вафот этган эди

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистон президентининг 28 августдаги Фармонига биноан, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи Жўраев Баҳром Абдисатторович (марҳум) "Жасорат" медалига лойиқ кўрилди, деб хабар бермоқда "Узньюс"нашри.

Андижонда МИБ инспекторига пичоқ билан ҳужум қилинди

Илгарироқ хабар берилганидек, 2018 йил 3 май куни МИБнинг Яккабоғ туман бўлими собиқ давлат ижрочиси И.Шавкатов ўзига тегишли буюмларни олиб кетиш учун аввал ишлаган иш хонасига келганида, собиқ бошлиғи марҳум Баҳром Жўраев билан жанжаллашиб қолган.

Шавкатов жанжал давомида ёнида бўлган пичоқ билан Жўраевга тан жароҳати етказган.

Соғлиги ёмонлашган Жўраевга аввал Қашқадарёда, кейинчалик, Тошкентда тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунга қарамай у 1 август куни Тошкент шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0