Чирчиқ ва Олмалиқда ҳавони заҳарлаётган корхона цехлари ёпилди

Тошкент вилоятида атроф – муҳитни заҳарлаётган корхоналар жаримага тортилди, айрим цехлар вақтинча ёилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Экология қўмитаси аҳоли томонидан келиб тушган кўплаб шикоятлар асосида Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва ОЛмалиқ туманида жойлашган корхоналар фаолиятини текшириб бир қатор жиддий камчиликлар аниқлади, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

Экология қўмитаси арча дарахтлари кесилиш сабабини тушунтириб берди

Текширув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи “MAXAM-CHIRCHIQ” ва  корхонаси атрофида 8 нуқтадан ҳаво намуналари олиб таҳлил қилинди. Текширув натижасида корхона атрофидаги ҳаво таркибида аммиак миқдори рухсат этилган меъёрдан 1,1 – 2,8 маротаба, водород сульфид миқдори  4,5 – 7,4 маротаба, углерод оксиди миқдори – 1,2 маротаба кўплиги аниқланди.

Худди шундай текширувлар “AMMOFOS-MAXAM” корхонаси атрофида ҳам ўтказилди. Олинган ҳаво намуналари таҳлил қилинганда, атмосфера ҳавоси таркибида олтингугурт моддаси миқдори рухсат этилган меъёрдан – 2,6 маротаба, азот икки оксиди – 8,8 мартага ошиб кетганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, 5 августдан 26 август кунига қадар юқоридаги корхоналар фаолиятида давлат экологик назорати олиб борилди. Корхоналар асосий ва ёрдамчи цехлари ҳаво ва сувни ифлослантириш манбааларидан намуналар олиб текширилди.

Экология қўмитаси Бурчимулладаги топчанларни олиб ташлади

Таҳлил натижаларига кўра, Текширув натижаларига кўра, “MAXAM-CHIRCHIQ”нинг 2 та ишлаб чиқариш цехларида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёридан 1,2 - 8,0 маротаба юқорилиги аниқланди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу цехлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек,  “AMMOFOS-MAXAM” АЖнинг ҳам 1 та ишлаб чиқариш цехида айрим ускуналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

ЎЗбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Чиқинди тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ, «AMMOFOS-MAXAM» АЖнинг 33 нафар мансабдор ва масъул шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштирилганлиги учун қўшимча равишда 414,4 млн. сўм компенсация тўловлари ҳисобланди.

Зомин қўриқхонаси экология қўмитаси тизимига ўтказилди

Шунингдек, «AMMOFOS-MAXAM» АЖ ҳудудида ноқонуний дарахтлар кесилганлиги аниқланиб, ўсимлик дунёсига етказилган 223 млн. сўм зарарни қоплаш белгиланди.

Текшириш якунлари билан мазкур корхоналарда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида 39 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда Давлат экология қўмитаси томонидан қатьий назоратга олинди.