Зомин қўриқхонаси экология қўмитаси тизимига ўтказилди

© Фото из архива Федерации Профсоюзов РУзСанаторий "Замин"
Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади

Қарорга мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфераси, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳамда Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди.

2019–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади:

- “Жанубий Устюрт” давлат қўриқхонаси;

- “Белтов”, “Оқпетки” ва “Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи” давлат буюртма қўриқхоналари;

- “Судочье” давлат буюртма қўриқхонаси негизида “Судочье кўллар тизими” давлат буюртма қўриқхонаси.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилади.

Қарор билан, 2019-2022 йилларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0